Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 21 ноябрь куни одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳолат шу куни соат 13:00 ларда Каттақўрғон тумани «Муллакўрпа» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ички йўлда содир бўлган. Ҳайдовчи Б.К. (1984 йилда туғилган) юқори тезликда Lada Granta автомобилида ҳаракатланаётиб, олдинда бўлган ҳайдовчи М.Ғ. (1978 йилда туғилган) бошқарувидаги Cobalt автомобилининг орқа томонига қаттиқ зарб билан урилган.
Воқеа атрофида бўлган:
- ҳайдовчи Л.Д. (1992 йилда туғилган) бошқарувидаги Damas;
- ҳайдовчи С.М. (1996 йилда туғилган) бошқарувидаги Lacetti;
- ҳайдовчи Д.С. (1978 йилда туғилган) бошқарувидаги Tico автомобиллари тўқнашув иштирокчисига айланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)