Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.
Қайд этилишича, имтиҳонда барча иштирок этиши мумкин. Танловда иштирок этиш учун 8-dekabr.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтилади (15 ноябрдан 25 ноябрь 23:59 гача).
Танлов қуйидаги 2 босқичда 3 та тоифа учун алоҳида ташкил этилади:
1-босқич – тест синовлари:
- умумтаълим мактаб, академик лицей ва техникум ўқувчилари учун – 26 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
- ҳуқуқшунослар ва олий таълим муассасаларида ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича ўқиётган талабалар учун – 27 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
- бошқа барча фуқаролар учун – 28 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача.
Тест синовида 8-dekabr.adliya.uz сайти орқали онлайн тарзда иштирок этилади. Имтиҳон 20 та тест саволи ва 1 та ижодий саволдан иборат. Саволларга энг қисқа муддатда тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан 30 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга жавоблари кўриб чиқилади.
Баҳолаш натижасига кўра, энг юқори балл тўплаган 10 нафар иштирокчи кейинги босқичга ўтади.
Иккинчи босқич (суҳбат) 8 декабрь – Конституция байрами арафасида ташкил этилади. Суҳбат жараёнлари онлайн трансляция қилинади.
Ғолиблар диплом ва қуйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:
- 1-ўрин – ноутбук;2-ўрин – телевизор;3-ўрин – микротўлқинли печ.
Иштирокчи кейинги босқичга ўтиш вақтида турли аккаунтлардан қатнашган ҳолатлар аниқланган тақдирда, натижасидан қатъи назар, имтиҳондан четлаштирилади.
Изоҳ (0)