• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳар йили иккита Тошкент майдонига тенг ҳудуд чўллашмоқда» — иқлимшунос Ўзбекистонда экологик хавф ортиб бораётганидан огоҳлантирди

    «Дарё» мухбири иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов билан Ўзбекистонда кузатилаётган ҳаво ифлосланиши, минтақада иқлим ўзгаришлари ва хавфлари тўғрисида суҳбатлашди.

    Кўплаб ривожланган давлатларда ҳаво сифати яхши. Буни халқаро IQ Air индексида ҳам кўриш мумкин. Қандай қилиб ҳам иқтисод, ҳам ҳаво тозалигини бир меъёрда ушлаш мумкин?

    Бунинг асосий омили ғарб ёки бошқа мамлакатларда яшил иқтисодиёт ривожлангани билан боғлиқ. Иқтисодиёт экологияга қарши, деган гап бор. Чунки ривожланиш кўпроқ ишлаб чиқариш, қурилишлар билан боғлиқ жараён бўлгани учун бевосита ҳаво сифатига ҳам салбий таъсир ўтказади. Аммо ҳозирда дунёда яшил иқтисодиёт тамойиллари ишлаб чиқилмоқда ва шаҳарсозлик шу асосда барпо бўлмоқда.

    Яна бир томони, бу минтақа билан ҳам боғлиқ масала. Масалан, бизнинг минтақада чўлланиш, қурғоқчилик йилдан йилга кучайиб бормоқда. Ўзбекистонда йилига 100 минг гектарга яқин ҳудуд чўллашмоқда. Бу иккита пойтахт майдонига тенг ерлар дегани. Муаммо илдизи фақатгина шаҳарларда дарахтлар кесилиши ҳисобига эмас, албатта. Чўллардаги ўсимлик флора дунёси ва яйловлар камайиши ҳисобига ҳам мазкур муаммо юзага келмоқда. Буларнинг олдини олиш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш керак.

    Тошкент шаҳри ҳақида гапирадиган бўлсак, пойтахтнинг ғарбий қисми, Қозоғистон ҳудуди томони чўлдан иборат. У ерда чўллашиш жуда ҳам интенсив. Яшиллик кескин камайиб кетган. Буни сунъий йўлдош маълумотларидан ҳам кўрсангиз бўлади. Охирги беш йилликда бу ҳолат яхшигина кўрина бошлаган. 2014-2015 йилларда мазкур ҳудудда ям-яшил маконлар кўп бўлган. Ҳозир ўша жойлар сарғайиб кетган. Бу чўл дегани. Бизга кучли шамоллар асосан, ғарбдан келади. Чанг-тўзонлар эса кучли шамоллар натижасида пайдо бўлади. Ўша ердан юқори чанг дисперс заррачалари кўтарилиб, пойтахтга олиб келиш хавфи келгусида ҳам бор. Ва буни йўқотиш учун Оролбўйида қилинган ишларни ўша ҳудудда ҳам бажариш керак. Жанубий Қозоғистон вилоятларида Оролбўйи минтақасида қилинган ишлар такрорланиши лозим. Шунда Тошкент шаҳрига қўшни давлатлардан кириб келадиган минтақавий чанг-тўзонлар хавфи камаяди.

    Эркин Абдулаҳатов

    Эркин Абдулаҳатов
    Фото: «Дарё»

    IQ Air индексида Ўзбекистон бўйича айнан Тошкент шаҳрининг ҳаво сифати кўрсатилади. Бу ҳолат пойтахтда мамлакатдаги энг ифлосланган ҳаво мавжудлигини англатадими ёки бошқа сабаблари борми?

    Шаҳарлар ҳаво сифати халқаро индексида Ўзбекистондан фақат Тошкент шаҳрининг келтирилиши техник имкониятлар билан боғлиқ. Бизда автомат стационар постлар пойтахтдан бошқа ҳудудларда йўқ. Шунинг учун IQ Air халқаро платформасида фақат Тошкент шаҳридан келиб чиқиб рейтинг тузиляпти. Тошкент шаҳри ҳаво ифлосланиши бўйича республикада биринчи ўринда эмас. Икки ёки учинчи ўринда ҳам эмас. Бу шаҳар бешинчи ўринда туради. Биринчи ўринда Фарғона, кейин Олмалиқ, Ангрен, Навоий ва шаҳарлари туради. Мазкур шаҳарлар ҳаво сифати классик усулда ўлчангани туфайли у маълумотларни халқаро платформага интеграция қилиш имконсиз.

    Республикадаги марказий шаҳарларга автомат постлар ўрнатилса, ҳаводаги инсон саломатлигига хавф туғдирувчи заррачалар таркиби қайси ҳудудда кўпроқ ёки камроқ эканининг умумий рейтингини тузиш мумкин.

    Ўшанда ҳам менимча, Тошкент шаҳри ҳавосининг ифлосланиши бўйича республикада 5 ёки 6-ўринни эгаллайди. Бу шаҳар дунё бўйича 200 дан ортиқ шаҳарлар ичида охирги 5 йил ичида 9 ҳамда 18-ўринда тебраниб туради. Пойтахтда иссиқ ҳаво ҳарорати кузатилган 2019—2021 йилларда, шаҳар ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунёдаги кучли ўнликка кирганди.

    Қайсидир йиллар оралиғида нафақат Тошкент шаҳри, балки атрофдаги Бишкек, Нурсултон ёки Душанбе шаҳарлари ҳам чанг билан боғлиқ, ҳавонинг ифлослантираётган моддаларни кўп чиқараётган заҳарли ташламалар ҳисобига дунё рейтингида маълум бир вақт оралиғида биринчи ўринга чиқиши мумкин. Нурсултон ҳам, Бишкек ҳам ҳаво ифлосланиши бўйича дунё рейтингида юқори ўринларга кўп чиққан.

    Мазкур давлатлар завод-фабрикалар билан боғлиқ чекловлар жорий қилгани ҳисобига ҳозир 20-30-ўринларга тушди. Яъни биздаги ҳозирги вазият Бишкек шаҳрида 3-4 йил илгари бошланган. Жамоатчилик билан бирга ана шу муаммо сабаблари аниқланган ва чекловлар асосида иш ташкил этиш жорий қилинган. Мисол учун, Душанбе ёки Тошкентда ҳам қайсидир муддатлар оралиғида турлича шамол тезлиги кузатилади. Кечқурун тоғдан текисликка, кундузи текисликдан тоққа қараб эсувчи шамоллар юзага келади.

    Мана шу шамолларда ҳам пойтахт атрофидаги ифлослантирувчи завод-фабрикалардан келаётган ҳаво ёки ифлос моддалар шаҳарга кириб келиш оқими бўлади. Буларнинг барчасини комплекс ёндашилган ҳолатда ўрганиш ва ўша завод-фабрикалар ишларини ҳаво ҳаракатини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш керак. Мисол учун, кундузги пайтда ишга кўпроқ урғу бериладими ёки кечқурунми, ана шу жиҳатларга эътибор бериш зарур.

    Бизни қутқариб қоладиган омиллардан бири яшиллик ҳисобланади. Албатта, уни ташкил этишнинг ўз тартиби бўлиши керак. Айтайлик, дарахт турлари иқлимдан келиб чиқиб экилиши зарур.

    Ҳозирги иқлим кейинги беш йиллик учун амал қилади. Прогнозларга кўра, ҳаво ҳарорати 2050 йилга бориб ёз ойларида ҳозирги ҳароратдан 6 даражагача кўтарилиб кетиши мумкин. Шунинг учун дарахтларни экишда ҳам уларнинг ўзгарувчан иқлимга бардошлилиги ҳисобга олиниши зарур. Тошкент шаҳри ҳозирги кутилмаларда тропик ҳудудлар тасаввурини бермоқда. Демак, тропик ҳудудлардаги намуна оладиган қайси шаҳарлардан дарахтларини олиб келиб экишни ўрганишимиз лозим.

    Дарахтлар ифлос моддаларнинг қайсидир турларини ютади, қайсидир турларини ютмайди. Тошкент шаҳрига сайёҳлар фақатгина бетонни ёки қанақадир қурилиш объектларини кўриш учун келмайди. Тарихий объектлар ёки инновацион ғоялар ҳамда яшиллик асосида барпо этилган шаҳарни кўргани келади. Бундан ташқари, яшилликдан шаҳар аҳолиси ҳам эстетик завқ олади. Дарахтлар нафақат ҳаво тозалайди, балки инсонларга эстетик завқ ҳам беради. Улар инсоннинг физиологик ҳолати, психологиясига таъсир қилади.

    Вазиятни қурилиш жараёнини тартибга солиш, мораторийлар орқали ҳам яхшилаш имкони бор. Экология экспертизаларини ишлаб чиқилаётганда қурилиш объектлари учун меъёр кўрсатиш ёки банд киритиб ўтилса, яхши бўлади. Ҳозирда «Ўзгидромет»да ҳам келгуси ойлар учун прогнозлар ишлаб чиқиш имкониятлари мавжуд. Кутилмалар асосида қурилишни режалаштириш вақти келган. Яъни масалан, иссиқ-жазирама кунларда қурилишларни тўхтатиб туриш ёки қурилишга куч бериладиган даврни ёмғирли-нам ҳаво оқимлари кузатиладиган даврга режалаштириш ҳам вазиятни енгиллаштириши мумкин.

    Нега ҳаммаси тез юз берди? Тошкент ҳавосининг икки йил ичида бирданига ифлосланиши, пойтахтда тарихда кузатилмаган даражада чанг кўтарилиши ҳодисалари аввал прогноз қилинмаганми?

    Атмосферада чанг кўтарилиши ёки қурғоқчилик юзага келиши 2000 йиллардан бошланган. Ҳаво ҳарорати кўтарилиши, чанг билан боғлиқ вазиятнинг оғирлашиши, ҳаммасининг сценарийлари ёзилган. Буларни ҳамма билади. Фақат мана шу пайтда, «старт»га етиб келгандан кейингина кўтариляпмиз.

    Аслида бу бўйича жуда катта монографиялар ишлаб чиқилган. 2000-2005 йиллардаёқ, 2030-2050 йилларда атмосфера қанақа ҳолатда бўлиши тўғрисида прогнозлар ишлаб чиқилган.

    Энди бир неча ўн йиллик экологик вазиятга қараб ҳар бир тармоқ босқичма босқич ишларни ташкил қилиши керак. Яъни барча тармоқлар ўз режаларини иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, келгуси йиллар прогнозлари асосида белгилаши зарур. Ҳамма тармоқ, хоҳ у соғлиқни сақлаш, энергетика соҳаси бўлсин, хоҳ сув ёки қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқалар бўлсин, биринчи ўринда иқлим ўзгариши омилларини инобатга олиши шарт. Шундагина экологик томондан ижобий томонга ўзгариш мумкин. Агар булар инобатга олинмаса, яхши оқибатларга олиб келмайди.

    21.11.2022, 20:06   Изоҳ (0)   12392
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов бир-бирига мактуб йўллади

    21.11.2022, 19:47

    Жиззахда 61 кг истеъмолга яроқсиз гўшт сотувга чиқарилаётгани аниқланди

    21.11.2022, 19:18

    «Ҳозирги болаларнинг кўчага чиқиб тўп тепишга қизиқиши пасайган. Видео-ўйинларга эътибор беришяпти» — Даврон Файзиев

    21.11.2022, 18:33

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Францияга етиб борди (фото)

    21.11.2022, 18:27

    Ҳиндистонда Ўзбек тили ва ҳинд-ўзбек илмий-маданий алоқалари маркази очилди

    21.11.2022, 18:26

    «Бундай кўргазма яқин 30-40 йилда такрорланмайди» — Рокко Ранте

    21.11.2022, 18:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.