• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дарё» кундалигида 21 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 21 ноябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Россиянинг Украинага уруш бошидан буён учирган ракеталари бугун қандай талафотларни олиб келди?

    270 кундан буён давом этаётган кенг кўламли урушда Россия армияси Украинага 4700 дан ортиқ ракета учирди. Бу ҳақда 20 ноябрь куни Украина президенти Владимир Зеленский Франкофония халқаро ташкилоти иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида маълум қилган.

    «Юзлаб шаҳарларимиз шунчаки ёқиб юборилди. Минглаб одамлар ҳалок бўлди. Юз минглаб одамлар Россияга мажбуран депортация қилинди. Миллионлаб одамлар урушдан қочиш учун Украинани ташлаб бошқа мамлакатларга кетди. Биз бунга чек қўйишимиз , Россия агрессиясини тўхтатишимиз керак», — деди Украина президенти.

    Зеленский Украинага берилган охирги оммавий зарбалардан бирини эслатиб ўтди — 15 ноябрь куни мамлакат бўйлаб юзга яқин ракета учиб келганди.

    Шаҳарларимизга, турар жой биноларига қарши, корхоналарга, электр станцияларига қарши юзта турли хилдаги ракеталар. Ракета ҳужуми нима эканини биласизми? Бу электр энергиясидан маҳрум қолган 20 миллиондан ортиқ одам. Энергия тизимига етказилган зарар, уларни фавқулодда ўчириш. Энергетика секторига ракета ҳужуми туфайли иккита атом станциямиздаги реакторлар ҳам ёпилди», — дея таъкидлаган Зеленский.

    Россия Мудофаа вазирлиги 10 октябрдан буён Украинанинг ҳарбий ва энергетика объектларига мунтазам ракета зарбалари бериб келмоқда ва буни 8 октябрь куни Керч бўғозидаги Қрим кўприги портлатилишига жавоб деб атамоқда.

    Боррел Евроиттифоқ ва Марказий Осиё ўртасида Россияни айланиб ўтувчи транспорт йўлакларини қуришни таклиф қилди

    Евроиттифоқ Ўрта Осиё билан ҳамкорликни кучайтириши керак, деб ҳисоблайди Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел. Унинг фикрича, минтақанинг энергетика етказмалари, ўта муҳим хом ашё импорти ва Россияни айланиб ўтувчи янги транспорт йўлаклари бўйича салоҳиятини амалга ошириш керак.

    «Евроиттифоқ сифатида биз бу ўзгаришлардан фойдаланиб қолишдан манфаатдормиз. Биз минтақа билан алоқаларимизни чуқурлаштиришимиз, унинг улкан салоҳиятини ишга туширишимиз керак, булар эса энергия манбалари, ўта муҳим хом ашё етказиб бериш ва Россияга боғлиқ бўлмаган янги транспорт йўлакларидан иборатдир», — деб ёзди Боррел ўз блогида Марказий Осиёга сафари якунлари ҳақида.

    Унинг қайд этишича, гап Транскаспий йўлаги ҳақида бормоқда, унинг Қозоғистонга ташрифи чоғида уни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинган эди.

    Жозеп Боррел Марказий Осиёга ташрифи мобайнида Евроиттифоқ ушбу минтақа мамлакатларига инвестициялар ҳажми бўйича етакчилик қилаётгани, ушбу кўрсаткич бўйича Россия ва Хитойни ортда қолдираётганини маълум қилди.

    Туркиядаги шаҳарга Суриядан ракеталар келиб тушди. Бу "Тирноқ қилич операцияси билан боғлиқми?

    Туркиянинг Каркамиш шаҳри(Газиантеп вилояти)га Сурия шимолидан бешта ракета келиб тушди, деб хабар бермоқда CNN Turk минтақа губернатори Довут Гулга таяниб.

    Губернаторнинг айтишича икки киши ҳалок бўлган, олти киши жароҳатланган. Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу уч нафар, жумладан бир бола ва бир ўқитувчи ҳалок бўлганини маълум қилди.Haberturk маълумотларига кўра, ракеталар Туркияда террорчи деб тан олинган курд «Халқ ҳимояси отрядлари» ва «Курдистон ишчилар партияси» томонидан учирилган.

    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Индонезиядаги G20 саммитидан қайтгач, Сурия шимоли ва Ироқдаги курд тузилмаларига қарши «Тирноқ-қилич» операциясини ўтказишга буйруқ берганди.20 ноябрь куни эрталаб Анқара Ироқ ва Сурия шимолидаги курдлар томонидан назорат қилинадиган ҳудудларга зарба бергани, чунки бу ҳудудлардан «террорчилар Туркияга қарши ҳужумларда база сифатида фойдаланган»и ҳақида эълон қилди. Операцияга 50 дан ортиқ самолёт ва 20 та дрон жалб қилинган.

    Туркия курдларни Истанбулдаги терактни уюштирганликда айбламоқда.

    Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Фарғонада 15 ёшли боланинг ўлимида айбланаётган вояга етмаганлар билан учрашди

    Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова 18 ноябрь куни Фарғона вилоят прокуратурасида 15 ёшли ўсмир ўлимида айбланаётган ва қамоққа олинган вояга етмаган болалар билан учрашди.

    Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги Вояга етмаганларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланган 9-синф ўқувчиси вафот этган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан марҳумнинг 17 октябрь куни марказда вақтинча сақланаётган 6 нафар болаларга қўшилганидан сўнг, ушбу болалар ётоқхонасида хонадаги болалар билан ўзаро гап талашиб, жанжал келиб чиқиш оқибатида марҳум дўппосланиб, унга оғир тан жароҳати етказилгани айтилган.

    Ўзаро суҳбат давомида қўлга олинган болалар, уларга қўйилган айбни тан олган ва ўзларига нисбатан қийноқ, руҳий ва жисмоний босим қўлланилмаганини, адвокатлар билан таъминлашганини билдирган.

    Болалар омбудсмани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари билан мулоқотда бола ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Фарғона вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    21.11.2022, 23:16   Изоҳ (0)   17015
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Индонезиядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 160 дан ошди. Қурбонларнинг аксарияти болалар (фото)

    21.11.2022, 22:32

    Америкалик олимлар наркотикка қарши вакцина яратди

    21.11.2022, 22:10

    Туркия Сурияда қуруқлик операцияларини бошлаши мумкин

    21.11.2022, 21:33

    Хитой—Қирғизистон— Ўзбекистон темир йўли қурилишига қанча маблағ кераклиги айтилди

    21.11.2022, 21:21

    Хитойда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият оғирлашмоқда

    21.11.2022, 20:54

    НАТО бош котиби Путиннинг иккита стратегик хатосини айтди

    21.11.2022, 20:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.