Индонезиянинг Ғарбий Ява провинциясида 21 ноябрь куни содир бўлган зилзила қурбонлари сони 162 кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Sky News хабар берди.
Қурбонларнинг аксарияти болалар бўлиб, табиий офат оқибатида 326 киши енгил ёки оғир даражадаги тан жароҳатлари олган. Зилзила эпицентри Чанжур шаҳридан 10 километр жануби-ғарбда ер остида жойлашган. 5,6 магнитудали зилзила 2 345 та уйга жиддий зарар етказган, 13 400 киши эвакуация қилинган.
Табиий офатларга қарши кураш миллий агентлиги маълумотига кўра, кўпчилик бинолар қулаши оқибатида жабр кўрган, айрим аҳоли вайроналар остида қолиб кетган. Шу билан бирга, Чанжур маҳаллий ҳокимияти айрим жойларда одамларни эвакуация қилиш ишлари кўчки туфайли мураккаблашаётганини таъкидлади.
Зилзилада жароҳатланган болаларнинг баъзилари реанимацияга олиб кетилган, бошқалари кислород аппаратига уланган.
Мавзуга доир:
Индонезиядаги зилзилада 44 киши ҳалок бўлди, 300 га яқин одам жароҳат олди (видео)
Непалдаги зилзила оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, улардан 5 нафари — болалар
Филиппинда сув тошқинлари ва кўчки оқибатида 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди (видео)
Изоҳ (0)