Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Россияга қарши кечган ўртоқлик ўйинидан (0:0) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар қилмоқда.
Ўйин ҳақидаШомуродов учрашувнинг 52-дақиқасида захирага олинди. Унинг ўрнига Игорь Сергеев майдонга туширилган.Натижа адолатли бўлди. Футболчиларга раҳмат айтаман. Жисмоний жиҳатдан чарчоқ бор эди. Россиянинг аввалги ўйинга нисбатан тўлиқ таркиби алмашди, бизда эса аксинча.
Иккинчи бўлимда ёш ўйинчиларни синаб кўрдик. Умуман олганда ўйиндан қониқдим.
Элдор Шомуродовнинг захирага олингани ҳақида
У жисмоний томондан чарчаганди. Шунингдек, у ва бошқа футболчиларда тумов кузатилди. Шунинг учун таваккал қилишни хоҳламадим.
Сречко Катанец, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи
Изоҳ (0)