Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 ноябрь, якшанба куни Россияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этди.
Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтган ўйинда нурсиз дуранг қайд этилди. Биринчи бўлимда ўзбекистонлик футболчилар фаолроқ бўлган бўлса, иккинчи бўлимнинг катта қисми Россиянинг устунлиги остида ўтди. Бироқ ўйин охирида Ўзбекистон вакиллари босимни оширди ва бир нечта хавфли ҳужум ташкил этишга эришди.
Ўзбекистон терма жамоаси 16 ноябрь куни Қозоғистонга қарши баҳс ўтказиб, 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритганди.
Ўртоқлик ўйини
20 ноябрь, якшанба
Ўзбекистон — Россия 0:0
Ўзбекистон: Ўткир Юсупов, Фаррух Сайфиев, Ҳусниддин Алиқулов, Умар Эшмуродов, Шерзод Насруллаев, Рустам Ашурматов (Алибек Давронов, 64) (Бобур Абдухолиқов, 87), Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Азиз Турғунбоев (Русланбек Жиянов, 52), Ҳожимат Эркинов (Достон Ҳамдамов, 64), Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев, 52).Россия: Антон Шунин, Вячеслав Караваев (Артём Макарчук, 64), Дмитрий Баринов, Александр Соболев (Николай Комличенко, 77), Даниил Фомин, Арсен Захарян (Сергей Пиняев, 77), Георги Жикия (Максим Осипенко, 64), Андрей Мостовой, Руслан Литвинов, Далер Кузяев, Александр Силянов.
Изоҳ (0)