Европа топ-5 чемпионатларида энг кўп томошабин тўплаётган клублар номи эълон қилди.
Ла Лига 2022/23 йилги мавсумининг дастлабки қисмида «Камп Ноу»га ҳар ўйинга ўртача 83 194 томошабин ташриф буюрган, дея хабар қилмоқда Mundo Deportivo. Каталонларнинг иккита ўйинига жорий мавсум 90 мингдан кўп томошабин келган — «Интер»га қарши (3:3, 92 302) ва «Алмерия»га қарши (2:0, 92 605) ўйинларда.
Ўртача томошабин сиғими бўйича топ-10 лик қуйидаги кўринишни олган:
- «Барселона» (83 194)
- «Боруссия Д» (81 032)
- «Бавария» (75 007)
- «Манчестер Юнайтед» (74 184)
- «Милан» (72 656)
- «Интер» (72 080)
- «Марсель» (62 136)
- «Рома» (61 794)
- «Шальке-04» (60 870)
- «Арсенал» (60 135).
Изоҳ (0)