Фарғона халқаро аэропортида 19 ноябрь куни ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Истанбул–Фарғона қатнови Наманган халқаро аэропортига йўналтирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways ахборот хизмати хабар берди.
Авиакомпания, шунингдек, Фарғона–Тошкент қатнови ҳам кечиктирилган ҳолда амалга оширилишини маълум қилди.
Uzbekistan Airways АЖ ахборот хизмати авиакомпания учун энг муҳими йўловчилар хавфсизлиги эканини эслатиб ўтади. Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз, — дейилади ахборотда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)