Халқаро майдонга 18 ноябрь куни қатор терма жамоалари ўртоқлик ўйинларида иштирок этди.
Бельгия ва Миср терма жамоалари Кувайтда ўзаро тўқнаш келди. Учрашувнинг 33-дақиқасида Мустафо Муҳаммад рақиб ҳимоясидаги хатодан кейин ҳисобни очди.
Иккинчи бўлим дебютида Муҳаммад Салоҳнинг узатмасидан кейин Трезеге жамоасининг иккинчи голини урди. Бунга бельгияликлар 76-дақиқада Лои Openданинг голи билан жавоб қайтарди.
Сербия терма жамоаси Баҳрайнни йирик ҳисобда мағлуб этди, Камерун ва Панама терма жамоалари муроса йўлини танлади.
Ўртоқлик ўйинлари
18 ноябрь, жума
Бельгия – Миср 1:2
Голлар: 0:1 – 33 Муҳаммад, 0:2 – 46 Трезеге, 1:2 – 76 Openда.Бельгия: Куртуа, Кастань (Доку, 82), Алдервейрелд, Теате (Вертонген, 71), Дебаст, Карраско, Витцель, де Брюйне (Мертенс, 46), Ванакен (Тилеманс, 46), Эден Азар (Менье, 71), Бацҳуайи (Openда, 46).
Миср: Аш-Шенави, Ҳегази, Габр (Галал, 77), Ҳамди, ан-Ненни, Ҳамед, Ҳамада (ас-Сайид, 88), Тауфик, Трезеге (Ашур, 88), Салоҳ (Кока, 88), Муҳаммад (Зизо, 72).
Изоҳ (0)