«Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев фаолиятини «Рубин»да давом эттиради.
Раҳмоналиевнинг Тошкент клуби билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг 31 августида якунланади.
«Рубин» ва «Бунёдкор» 19 ёшли ўзбекистонлик футболчи Қозон жамоаси машғулотларига муддатидан аввал қўшилиги борасида келишувга эришган.
Қайд этиш керак, томонлар август ойида келишувга эришганди. Рус ОАВ «Бунёдкор» футболчиси учун 1 миллион доллар талаб қилгани ҳақида хабар берганди.
Раҳмоналиев Суперлига жорий мавсумида 21 та ўйин ўтказиб, олтита гол уришга эришди.
Изоҳ (1)
31-avgust emas 31-dekabrda shartnomasi yakuniga yetishi kerak edi. Keyin 21 ta o‘yinda 6 ta emas 7 ta gol urgan. Xato ma‘lumot yozmanglar