Тошкент вилояти Чиноз туманида тадбиркорнинг мулкини талон-торож қилган собиқ раҳбар аниқланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чиноз туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «Ф-Пҳ.» МЧЖ собиқ раҳбари З.Й. (муқаддам судланган) «А.С.» МЧЖ билан тузилган шартномага асосан 925,2 миллион сўмлик дори-дармон воситаларини нотаниш шахсларга нақд пулга сотиб юборгани аниқланган. З.Й. мазкур маблағларни МЧЖ ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)