• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбек ва туркман халқлари дўстлиги фестивали иштирокчиларига табрик йўллади

    Шавкат Мирзиёев Ўзбек ва туркман халқлари дўстлиги фестивали иштирокчиларига табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қуйида табрикнинг тўлиқ матни келтирилади.

    Муҳтарам фестиваль қатнашчилари! Қадрли дўстлар!

    Авваламбор, Туркманистоннинг бетакрор Дашогуз шаҳрида бўлиб ўтаётган бугунги дўстлик фестивали юксак даражада ташкил этилгани учун Туркманистон президенти ҳурматли Сердар Гурбангулиевич Бердимуҳамедовга ҳамда барча ташкилотчиларга ўзимнинг чуқур миннатдорлигимни изҳор этаман.

    Ҳеч шубҳасиз, ўзаро тарихий-маданий алоқалар ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги кўп асрлик биродарликнинг мустаҳкам тамал тоши бўлиб келмоқда. Чин қардошлик ва яхши қўшничилик ришталарини янада кучайтиришга қаратилган ушбу муҳим тадбир эса элу юртларимизнинг умумий эзгу мақсадлари ва орзу-интилишлари муштарак эканини яна бир бор яққол тасдиқлайди. Қайд этиш лозимки, сўнгги йилларда барча устувор соҳаларда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш борасида улкан ишлар амалга оширилди.

    Шу ўринда Туркманистон президенти ҳурматли Сердар Бердимуҳамедовнинг жорий йил июль ойида Тошкентга амалга оширган тарихий ташрифи стратегик шериклигимизни янада чуқурлаштиришга катта куч ва шиддат бағишлаганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

    Шунингдек, кўп қиррали муносабатларимизнинг юксак ишонч ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш руҳида ривожланиб боришида Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси муҳтарам Гурбангули Мяликгулиевич Бердимуҳамедов Жаноби олийларининг ҳам мисли кўрилмаган ҳиссаси борлигини айтиб ўтишни истар эдим.

    Ҳурматли анжуман иштирокчилари!

    Қардош халқларимиз ўртасида маданий-маърифий алоқалар йил сайин фаоллашиб боряпти, турли концерт ва фестиваллар, кўргазмалар ташкил этилмоқда, маданият ва кино кунлари ўтказилмоқда, юртимизда туркман миллий маданият марказлари ишламоқда.

    Яқинда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Фанлар академияси томонидан тайёрланган 100 жилддан иборат «Туркий адабиёт дурдоналари» номли асарлар мажмуасининг 10 та жилди туркман адабиёти намуналарига ажратилди. Ушбу жамланмадан Озодий, Андалиб, Махтумқули, Мулланафас, Берди Кербобаев, Хидир Деряев, Отажон Тўғон каби ўнлаб машҳур мумтоз ва замонавий шоир-ёзувчиларнинг сара асарлари жой олгани, айниқса, эътиборлидир.

    Шунингдек, 2018 йилда Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига туркман халқининг буюк фарзанди, мутафаккир шоир, туркман адабиётининг ёрқин намояндаси Махтумқули номи берилиб, сўлим хиёбон барпо этилди, шоир сиймоси акс этган барельеф ўрнатилди.

    Хоразм вилояти Урганч туманидаги «Туркманлар» маҳалласида жойлашган қадимий «Улли ҳовли» ёдгорлик мажмуаси қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Пойтахтимиз марказида бунёд этилган «Ашхобод» боғи минглаб ватандошларимиз ва пойтахтимиз меҳмонларининг севимли гўшасига айланиб улгурди.

    Туркманистонда истиқомат қилаётган ўзбеклар учун алоҳида эътибор кўрсатиб келинмоқда. Яқинда бетакрор Ашхобод шаҳрида барпо этилган муҳташам «Тошкент» боғи эса ўзбек ва туркман халқларининг абадий дўстлиги рамзи бўлиб қолади. Ишончим комилки, икки қардош ва азалий дўст элларимизнинг қалбларини бир-бирига чамбарчас боғлайдиган бу каби маданият байрамлари ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан бундан кейин ҳам изчил давом этади.

    Фестивальнинг барча иштирокчиларига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва эзгу фаолиятларида янги муваффақиятлар тилайман.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон президенти

    Маълумот учун, Туркманистоннинг Дашогуз шаҳрида 16—17 ноябрь кунлари Ўзбек ва туркман халқлари дўстлиги фестивали бўлиб ўтиши режа қилинган. Ушбу тадбирда иштирок этиш учун маданият ва санъат намояндалари, ёзувчи ва шоирлар, ҳунармандлар — жами юздан ортиқ ижодкорлардан иборат Ўзбекистон делегацияси Дашогуз шаҳрига ташриф буюрган.

    Фестиваль доирасида икки давлат санъат усталари иштирокида концерт дастурлари, спектакллар намойиши, ҳар икки тараф шоир ва ёзувчилари, кино соҳаси вакилларининг ижодий учрашуви, фильмлар намойиши, амалий санъат ҳамда заргарлик буюмлари кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилган.

    16.11.2022, 23:34   Изоҳ (0)   11542
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоийда қоровулхонада қимор ўйнаган мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди

    16.11.2022, 23:25

    Ўзбекистонда араб ишбилармонлари доиралари иштирокида йирик иқтисодий форум ўтказилиши мумкин

    16.11.2022, 23:20

    Сурхондарёда бўрини ўлдириб, терисини шилган эркак жазоланди

    16.11.2022, 22:43

    Япония Ўзбекистонда автомобиль йўлларини бошқариш тизимини жорий этиш ниятида

    16.11.2022, 22:39

    Сенат раиси: «2021 йилда 800 нафарга яқин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уй-жой билан таъминланди»

    16.11.2022, 22:16

    Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун ёпилгани рад этилди (видео)

    16.11.2022, 21:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда гиёҳвандлик лабораториясини очган икки ўқитувчи қамоққа олинди

    Дунё | 5 август, 22:15

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Мексикада ташландиқ уйдан 32 та бўлакланган жасад топилди

    Дунё | 5 август, 22:05

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.