Россиянинг Владивосток шаҳрида мушкул аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, Й.К. исмли аёл Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консуллигига мурожаат қилган. У икки нафар вояга етмаган фарзанди билан Приморск ўлкасининг Владивосток шаҳрида мушкул молиявий вазиятга тушиб қолганини билдириб, ватанга қайтишда кўмак сўраган.
Бош консулхона томонидан фуқаронинг мурожаати ўрганиб чиқилиши жараёнида аниқланишича, аёл 2013 йилда Россиянинг Приморск ўлкасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келиб, сўнгги вақтларда Владивосток шаҳрида жойлашган уй ҳайвонларига хизмат кўрсатиш салонида ёрдамчи лавозимида ишлаб келган. Ойлик маоши камлиги, яшаши ҳамда уй ижараси учун етарли бўлмагани сабабли икки нафар вояга етмаган фарзанди билан моддий жиҳатдан мушкул аҳволга тушиб қолган.
Й.К. ва унинг вояга етмаган фарзандлари номига «Меҳр» лойиҳаси жамғармаси ҳисобидан Владивосток—Тошкент йўналиши бўйича учадиган ҳаво қатновига чипталар харид қилинган ва улар Ўзбекистонга кузатиб қўйилган.
Изоҳ (0)