Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги ҳарбий қисмларнинг бирида хизмат қилган 18 ёшли марҳум йигит хизматга келган пайтда соғлом бўлгани, саккиз ойлик хизмати давомида юрак касаллигини орттирган бўлиши мумкинлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлигининг тиббий таъминот бошқармаси бошлиғи Баҳодир Абдулаҳатов иштирокидаги матбуот анжуманида сўз борди.
Марҳум йигит армияга чақирилаётган вақтда Мудофаа ишлари бўлимида тиббий текширувдан ўтказилган. Унда бундай ўсма аломатлари бўлмаган. Биз марҳумнинг барча тиббий карталарини текшириб кўрдик. У ерда ҳеч қандай ўсма аломатлари йўқ. Факт шундаки, аскар йигит келган вақтида ҳудудий тиббий комиссияда ҳамда вилоят Мудофаа ишлари бошқармасидаги ҳарбий тиббий комиссиядан ўтганда соппа-соғ бўлган, — деди Мудофаа вазирлигининг тиббий таъминот бошқармаси бошлиғи Баҳодир Абдулаҳатов.
Баҳодир Абдулаҳатов журналистнинг марҳум йигит ўлимига сабаб бўлган ўсимта саккиз ойлик хизмати давомида орттирган бўлиши мумкинми, деган саволига «ҳа, пайдо бўлган бўлиши мумкин», дея жавоб берди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)