Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни “Кўксарой” қароргоҳида Cалик Holding компанияси бошқаруви раиси Ахмет Чаликни қабул қилди.
Учрашувда амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон ва Туркиянинг етакчи корхоналари ўртасидаги шерикликнинг бугунги даражасини мамнуният билан қайд этди ҳамда иқтисодиётнинг устувор тармоқларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш учун катта салоҳият борлигини таъкидлади.
Cалик Holding раҳбари самимий қабул учун миннатдорлик изҳор этиб, компаниянинг узоқ муддатли ва кенг кўламли шериклик борасидаги интилишлари қатъий эканини билдирди.
Туркиянинг ушбу холдинги билан биргаликда соғлиқни сақлаш соҳасида, кимё ва тоғ-кон саноатида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида инвестициявий ҳамкорликнинг янги дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олинди.
Изоҳ (0)