• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    НАТО самолёти Польшага келиб тушган ракета траекториясини аниқлаб, маълумотларни Варшавага узатган — CNN

    15 ноябрь куни Польша ҳаво ҳудудидан учиб ўтган НАТО самолёти мамлакат ҳудудига келиб тушган ракета устидан кузатув олиб борган, деб хабар беради CNN альянс ҳарбий вакилига таяниб.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Унинг айтишича, Ракетанинг радиолокация изларидан иборат разведка маълумотлари НАТО ва Польшага тақдим этилган.

    НАТО вакили ракета ким томонидан ва қаердан учирилганига аниқлик киритмади.

    Телеканал қайд этишича, НАТО самолёти Украина осмонида одатий режимда кузатув парвозини амалга ошираётган бўлган, бундай парвозлар Россия ҳарбий операцияси бошланганидан буён мунтазам равишда олиб борилади.

    Польшага ракеталар келиб тушди

    15 ноябрь куни Украина ҳудуди ёппасига ҳужумга учради, энергетика инфратузилмаси объектлари унинг нишонига айланди. Ҳукумат портлашлар ва электр энергиясидаги узилишлар ҳақида маълум қилди.

    Шундан кейин Польшанинг Радио Зет радиоси Украина билан чегарадан 8 км узоқликда, Люблинск вилоятидаги Пшеводов қишлоғида жойлашган дон қуритиш иншоотида портлаш юз бериб, оқибатда икки киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Ёнғин хизмати ҳодиса сабаби ҳозирча номаълумлигини қайд этди.

    Associated Press америкалик мансабдорга таяниб, Польша ҳудудига ракеталар келиб тушганини маълум қилди. Польша ТИВ буни тасдиқлади.

    Польшада миллий хавфсизлик қўмитаси фавқулодда йиғилиш ўтказди, шундан кейин Варшава баъзи ҳарбий қисмларда жанговар шайликни оширди. Польша президенти Анжей Дуда 16 ноябрга Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини ҳам белгилаган.

    Reuters ёзишича, шу куниёқ Польша илтимоси билан НАТО элчилари фавқулодда учрашув ўтказади, у альянс уставининг томонлардан бирининг ҳудудий яхлитлиги, сиёсий мустақиллиги ёки хавфсизлиги таҳдид остида қолган тақдирда, маслаҳатлашувлар олиб бориш ҳақидаги 4-моддаси асосида ташкил этилади. Шунингдек, 16 ноябрга БМТ Хавфсизлик кенгашининг Украинадаги вазият бўйича мажлиси ҳам белгиланган.

    Россия портлашга алоқадорлигини рад этмоқда

    Бир қатор мамлакатлар ҳодисада Россияни айблади. Россия Мудофаа вазирлиги портлашга алоқадорлигини рад этди ва Польша-Украина чегарасига яқин объектларга зарбалар берилмаганини маълум қилди. Мудофаа идораси бундай хабарларни «кескинликни кучайтиришга қаратилган провокация» деб атади. Пентагон Польшага келиб тушган ракеталар Россияники бўлганини ҳозирча тасдиқлай олмаслигини билдирди. ОАВларга кўра, воқеа жойидан топилган ракета бўлакларида ёзувлар йўқ.Дуда Варшавада ракеталарнинг келиб чиқиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқлигини айтди. «Кун бўйи Россиянинг Украинага қарши ракета ҳужуми давом этганини аниқ биламиз, бироқ айни пайтда бизда бу ракетани ким учиргани юзасидан аниқ далиллар йўқ», — деди у.

    Бу орада Польша Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчиси Сергей Андреевни чақиртирди ва ундан Украина ўққа тутилганидан кейин Польшанинг чегарага яқин қишлоғига «Россияда ишлаб чиқарилган снаряд келиб тушгани» юзасидан «зудлик билан батафсил тушунтиришлар» беришни талаб қилди.

    АҚШ президенти Жо Байден Балида дунё етакчилари билан учрашувда дастлабки маълумотлар Польшага ракеталар Россиядан учирилганини рад этаётганини маълум қилди.

    Мавзуга доир: Польшага ракеталар келиб тушгани муносабати билан Байден G7 етакчиларининг фавқулодда мажлисини ўтказди

    16.11.2022, 09:54   Изоҳ (0)   15388
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Байден: «Дастлабки маълумотлар Польшага ракеталар Россиядан учирилганини рад этмоқда»

    16.11.2022, 09:36

    Доғистондаги чегарачилар уйида теракт, Тошкентга учиши керак бўлган самолёт ҳалокати ва АҚШ—СССР дипломатик муносабатларининг ўрнатилиши. Кун хронологиясида 16 ноя...

    16.11.2022, 09:30

    Польшага ракеталар келиб тушгани муносабати билан Байден G7 етакчиларининг фавқулодда мажлисини ўтказди

    16.11.2022, 09:18

    Рамзан Қодиров Украина билан тинчлик музокаралари шартларини илгари сурди

    16.11.2022, 09:06

    Қирғизистонда лоланинг фанга номаълум тури аниқланди (фото)

    16.11.2022, 08:09

    «Ер аҳолиси учун озиқ-овқат етарли эмас» — эксперт

    16.11.2022, 07:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Систит — бу уят эмас!


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия ҳарбий аэродромларига қилинган ҳужумга муносабат билдирди 

    Дунё | 2 июн, 09:18

    Ҳиндистонда коронавирус билан касалланиш кўпайди

    Дунё | 2 июн, 09:05

    Бокс. Ўзбекистонлик спортчилар Таиланддаги турнирда тенгсиз бўлди

    Спорт | 2 июн, 08:35

    Қозоғистонда ота ва ўғил яшин уриши оқибатида вафот этди 

    Қозоғистон | 2 июн, 08:29

    ҲАМАС гаровдагиларни озод қилиш учун шарт қўйди

    Дунё | 1 июн, 23:35

    Россия Кубоги. “ЦСКА” суперфиналда “Ростов”ни енгиб, бош совринга эга чиқди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди

    Спорт | 1 июн, 22:48

    Туркияда Украина ва Россия музокараларининг 2-раунди бўлиб ўтади

    Дунё | 1 июн, 22:45

    Футбол тарихидаги энг кучли 10 та футбол академияси номи эълон қилинди

    Спорт | 1 июн, 21:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.