• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Байден: «Дастлабки маълумотлар Польшага ракеталар Россиядан учирилганини рад этмоқда»

    Дастлабки маълумотлар Польшага ракеталар Россиядан учирилганини рад этмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден Балида дунё етакчилари билан учрашув якунида айтиб ўтди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    «Дастлабки маълумотларга кўра, бу инкор этилмоқда. Мен бу ҳақда текширув тўлиқ якунланмагунича гапиришни истамайман, лекин траектория нуқтаи назаридан, бу Россиядан учирилгани эҳтимолдан узоқ. Лекин кўрамиз», — деди у.

    Америка етакчиси Балида G7 ва НАТО етакчилари билан учрашгани, улар Польшанинг Украина билан чегара яқинидаги қишлоғида юз берган портлаш юзасидан текширув ўтказишда Польшани қўллаб-қувватлашга келишиб олганини ҳам айтди.

    «Шундан кейин биз навбатдаги қадамимизни биргаликда аниқлаштириб оламиз. Биз, тўпланганлар, бир ёқадан бош чиқардик», — дея қўшиб қўйди Байден.

    Польшага ракеталар келиб тушганидан кейин кўп ўтмай, Польша президенти Анжей Дуда Байден билан шошилинч музокаралар ўтказган. Оқ уй хабарига кўра, улар Польшадаги портлашлар юзасидан кейинги қадамларни мувофиқлаштириш ҳақида келишиб олган.

    «Президент Байден Польшада текширувлар олиб бориш учун АҚШнинг тўлиқ ёрдамини таклиф қилди. Байден Қўшма Штатларнинг НАТОга қатъий содиқлигини тасдиқлади», — дейилади хабарда.

    Польшага ракеталар келиб тушди

    15 ноябрь куни Украина ҳудуди ёппасига ҳужумга учради, энергетика инфратузилмаси объектлари унинг нишонига айланди. Ҳукумат портлашлар ва электр энергиясидаги узилишлар ҳақида маълум қилди.

    Шундан кейин Польшанинг Radio Zet радиоси Украина билан чегарадан 8 км узоқликда, Люблинск вилоятидаги Пшеводов қишлоғида жойлашган дон қуритиш иншоотида портлаш юз бериб, оқибатда икки киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Ёнғин хизмати ҳодиса сабаби ҳозирча номаълумлигини қайд этди.

    Польшада миллий хавфсизлик қўмитаси фавқулодда йиғилиш ўтказди, шундан кейин Варшава баъзи ҳарбий қисмларда жанговар шайликни оширди. Польша президенти Анжей Дуда 16 ноябрга Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини ҳам белгилаган.

    Reuters ёзишича, шу куниёқ Польша илтимоси билан НАТО элчилари фавқулодда учрашув ўтказади, у альянс уставининг томонлардан бирининг ҳудудий яхлитлиги, сиёсий мустақиллиги ёки хавфсизлиги таҳдид остида қолган тақдирда, маслаҳатлашувлар олиб бориш ҳақидаги 4-моддаси асосида ташкил этилади. Шунингдек, 16 ноябрга БМТ Хавфсизлик кенгашининг Украинадаги вазият бўйича мажлиси ҳам белгиланган.

    Россия портлашга алоқадорлигини рад этмоқда

    Бир қатор мамлакатлар ҳодисада Россияни айблади. Россия Мудофаа вазирлиги портлашга алоқадорлигини рад этди ва Польша-Украина чегарасига яқин объектларга зарбалар берилмаганини маълум қилди. Мудофаа идораси бундай хабарларни «кескинликни кучайтиришга қаратилган провокация» деб атади. Пентагон Польшага келиб тушган ракеталар Россияники бўлганини ҳозирча тасдиқлай олмаслигини билдирди. ОАВларга кўра, воқеа жойидан топилган ракета бўлакларида ёзувлар йўқ.

    Дуда Варшавада ракеталарнинг келиб чиқиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқлигини айтди. «Кун бўйи Россиянинг Украинага қарши ракета ҳужуми давом этганини аниқ биламиз, бироқ айни пайтда бизда бу ракетани ким учиргани юзасидан аниқ далиллар йўқ», — деди у.

    Бу орада Польша Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчиси Сергей Андреевни чақиртирди ва ундан Украина ўққа тутилганидан кейин Польшанинг чегарага яқин қишлоғига «Россияда ишлаб чиқарилган снаряд келиб тушгани» юзасидан «зудлик билан батафсил тушунтиришлар» беришни талаб қилди.

    Мавзуга доир: Польшага ракеталар келиб тушгани муносабати билан Байден G7 етакчиларининг фавқулодда мажлисини ўтказди

    16.11.2022, 09:36   Изоҳ (1)   10196
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 585059383@telegram.org / 16.11.2022, 14:11

      Бир суткадами

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Доғистондаги чегарачилар уйида теракт, Тошкентга учиши керак бўлган самолёт ҳалокати ва АҚШ—СССР дипломатик муносабатларининг ўрнатилиши. Кун хронологиясида 16 ноя...

    16.11.2022, 09:30

    Польшага ракеталар келиб тушгани муносабати билан Байден G7 етакчиларининг фавқулодда мажлисини ўтказди

    16.11.2022, 09:18

    Рамзан Қодиров Украина билан тинчлик музокаралари шартларини илгари сурди

    16.11.2022, 09:06

    Қирғизистонда лоланинг фанга номаълум тури аниқланди (фото)

    16.11.2022, 08:09

    «Ер аҳолиси учун озиқ-овқат етарли эмас» — эксперт

    16.11.2022, 07:53

    «Покистон аскарларини отиш бизнинг ишимиз эмас» — «Толибон»

    16.11.2022, 07:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55

    Бухорода ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахсга жиноят иши очилди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:45

    Россия қўшнисига ҳамла қилган кун: Европанинг XXI асрдаги илк урушига 17 йил тўлди

    Дунё | 8 август, 21:35

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02

    АҚШ суд тизими маълумотлар базаси хакерлар хужумига учради 

    Дунё | 8 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.