• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Истанбулдаги терактда гумонланувчи разведка мактабида америкалик ҳарбийлар қўлида ўқиган — ОАВ

    Истанбулдаги терактни содир этишда гумонланаётган аёл Суриянинг Кобани шаҳрида Курдистон ишчилар партияси (КИП)нинг разведка мактабида ўқиган, у ерда америкалик ҳарбийлар дарс берган. Бу ҳақда Ени Şафак газетаси хабар бермоқда.

    Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Истанбулдаги Истиқлол кўчасида

    Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Истанбулдаги Истиқлол кўчасида
    Фото: AP Photo

    «Альбашир сўроқ чоғида КИПнинг Суриядаги филиалига алоқаси борлигини тан олди. Террорчи Айн-ал-Араб (Кобани)даКИП разведка мактабини битирганини айтиб берди, у ерда америкалик аскарлар ҳам таълим берган, у махсус разведка офицери сифатида таҳсил олган», — дейилади хабарда.

    Бундан ташқари, гумонланувчи Айн-ал-Арабда ПКК/ЙПГ/SDG ташкилоти раҳбарининг ишончли вакили билан алоқада бўлгани, ундан  кўрсатмалар олганини айтган. Ушбу йўл-йўриқларга амал қилиб, қиз бундан тўрт ой аввал Африн-Адлиб орқали Туркияга ноқонуний кириб келган. Полиция аниқлашича, эр-хотиндек кўриниш ва шубҳа уйғотмаслик учун, у Истанбулда ташкилот аъзоси бўлган бир эркак билан бирга ҳаракатланган.

    Ўтган ҳафта Истанбул марказидаги Истиқлол пиёдалар кўчасида портлаш юз берган, олти киши ҳалок бўлиб, 81 киши жабрланган эди. Терактни содир этишда гумонланиб, Аҳлам Альбашир қўлга олинган, у КИП билан алоқаси борлигига иқрор бўлган. ИИВ маълумотларига кўра, терактни содир этиш ҳақидаги буйруқ Суриянинг чегара яқинидаги Кобани шаҳридан келиб тушган.

    Тинтув чоғида қизнинг ёнидан паспорт, йирик миқдорда пул, рақамли қурилмалар ва теракт уюштириш бўйича материаллар топилган. Шунингдек, 21 та манзилда тинтув олиб борилди, жами 50 киши қўлга олинди.

    Альбаширга уни Грецияга жўнатиб юборишга ваъда беришган, бироқ полиция қўлидаги маълумотларга қараганда, теракт ташкилотчилари уни Истанбулнинг ўзидаёқ йўқ қилмоқчи бўлишган.

    Аввалроқ Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу Истанбулдаги портлаш муносабати билан АҚШ томонидан билдирилган ҳамдардликни Анқара қабул қилишдан бош тортишини маълум қилган эди.

    «Биз Америка элчихонасидан билдирилган таъзияни қабул қилмаймиз. Биз ҳеч кимга сотқинлик қилмаяпмиз, лекин бизга қилинаётган сотқинликка ортиқ чидаб туролмаймиз», — деди у ва Туркия ҳукумати «ҳужум қаерда мувофиқлаштирилганидан хабардор бўлганини» ҳам таъкидлади.

    «Менимча бугун АҚШ томонидан эълон қилинган ҳамдардликни қотилнинг воқеа жойига биринчилардан бўлиб етиб келишига қиёслаш керак. Ва бу таъзияга муносабат жуда аниқ бўлади. Буни яқин келажакда кўрасиз», — деган у.

    Ички ишлар вазири портлаш ортида Курдистон ишчилар партияси тарафдорлари турганини маълум қилди. «Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, буйруқ Кобанидан (Сурия шимолидаги шаҳар) келиб тушган, ҳужум ижрочиси эса Африндан (Сурия шимоли-ғарбидаги шаҳар)… Терговчилар қўлидаги далиллар портлашни ‘Демократик иттифоқ’ партияси (Курдистон ишчилар партиясининг Суриядаги жанговар қаноти) уюштирганини кўрсатмоқда», — деди Сойлу.

    Мавзуга доир:

    • Курдлар Истанбулдаги терактга алоқадорлик ҳақидаги айбловларни рад этди
    • Фоторепортаж: Истанбулдаги энг оммабоп пиёдалар кўчаларидан бири — Истиқлол портлашдан кейин

    15.11.2022, 16:34   Изоҳ (0)   24869
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Байден Истанбулдаги теракт муносабати билан Эрдўғонга шахсан ҳамдардлик билдирди. Аввал Анқара АҚШнинг ҳамдардлигини қабул қилмаганди

    15.11.2022, 16:21

    Россия Мудофаа вазирлиги Украина армиясининг техникаларини йўқ қилган ва қўлга олганларга мукофот ваъда қилди

    15.11.2022, 15:28

    Херсонда мадҳия куйлаётган Зеленский ва Украина байроғини кўтараётган аскар. Урушнинг 264-кунидан фоторепортаж

    15.11.2022, 14:34

    Нарендра Моди: «БМТ дунёдаги алғов-далғовликни эплай олмади»

    15.11.2022, 13:51

    МАГАТЭ Украинадаги Чернобил ва бошқа АЭСларни текшириш учун миссия юборади

    15.11.2022, 13:40

    Камбоджа бош вазири коронавирус юқтириб олгани туфайли G20 саммитини тарк этди

    15.11.2022, 13:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.