• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Херсонда мадҳия куйлаётган Зеленский ва Украина байроғини кўтараётган аскар. Урушнинг 264-кунидан фоторепортаж

    Озод қилинган Херсонда Украина армияси назорати қайта тикланганидан уч кун ўтиб, Украина президенти Владимир Зеленский шаҳарга ташриф буюрди. Унинг сўзларига кўра, шаҳарда Россия ҳарбийларининг босқин даврида содир этган 400 дан ортиқ ҳарбий жиноятлари ҳужжатлаштирилган. Луганск вилояти раҳбари Сергей Гайдай Украина ҳарбийлари минтақадаги 12 та аҳоли пункти, жумладан, Макеевкани ҳам озод қилганини айтди. Украина Қуролли кучлари Бош штаби ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермади. Россия Мудофаа вазирлиги Донецк вилоятидаги Павловка қишлоғини эгаллаб олганини эълон қилди – Украина расмийлари бу маълумотни тасдиқламади, бироқ Приморе денгиз пиёдалари аввалроқ ушбу аҳоли пункти учун жангларда катта йўқотишлар кўргани ҳақида хабар берганди.

    Meduza урушнинг 264-кунига оид асосий фотосуратлар билан бўлишди.

    Зеленский Херсонда Украина байроғини кўтариш маросимида

    Украина президенти Владимир Зеленский Херсонга 14 ноябрь куни, Украина армияси уни қайтариб олганидан уч кун ўтиб ташриф буюрди. Херсон уруш бошидан буён Россия истилоси остида эди.

    Украина президенти Владимир Зеленский Херсонга 14 ноябрь куни, Украина армияси уни қайтариб олганидан уч кун ўтиб ташриф буюрди. Херсон уруш бошидан буён Россия истилоси остида эди.
    Фото: Reuters

    Владимир Зеленскийни кутиб олаётган херсонликлар.

    Владимир Зеленскийни кутиб олаётган херсонликлар.
    Фото: Reuters

    Херсон аҳолиси президент билан учрашувда.

    Херсон аҳолиси президент билан учрашувда.
    Фото: Reuters

    Владимир Зеленский Херсонда Украина мадҳиясини куйламоқда.

    Владимир Зеленский Херсонда Украина мадҳиясини куйламоқда.
    Фото: AFP

    Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиси Херсоннинг марказий кўчаларидан бирида Украина байроғини кўтармоқда.

    Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиси Херсоннинг марказий кўчаларидан бирида Украина байроғини кўтармоқда.
    Фото: Украина президенти матбуот хизмати

    Херсонлик аёл россияликлар оккупацияси пайтида ҳалок бўлганлар учун ўрнатилган вақтинчалик ёдгорлик ёнида.

    Херсонлик аёл россияликлар оккупацияси пайтида ҳалок бўлганлар учун ўрнатилган вақтинчалик ёдгорлик ёнида.
    Фото: Украина президенти матбуот хизмати

    Озод этилган Херсон манзаралари

    Херсонлик кишининг жасади. 14 ноябрь куни шаҳарга ташрифи чоғида Владимир Зеленский Херсонда ишғол пайтида рус ҳарбийлари томонидан содир этилган 400 дан ортиқ ҳарбий жиноятлар ҳужжатлаштирилганини айтди.

    Херсон аҳолиси россиялик ҳарбийлар шаҳардан чекиниш вақтида портлатиб юборган телеминора ёнида. 9 ноябрь куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу генерал Сергей Суровикиннинг таклифига биноан рус қўшинларини Херсондан Днепрнинг чап қирғоғига олиб чиқишни буюрди. 11 ноябрь куни Россия Мудофаа вазирлиги шаҳардан чекинаётгани ҳақида хабар берди.

    Фото: Getty Images

    Интернет алоқаси бор жойга тўпланган херсонликлар. Шаҳарда электр таъминоти мавжуд бўлмаса-да, Илон Маскнинг Starlink терминаллари ва генераторлари ёрдамида мобил алоқанинг базавий станциялари ишламоқда. Херсон марказида Украинанинг «Кйивстар» оператори хизматларидан ҳам фойдаланиш мумкин.

    Фото: AP Photo

    Херсон аҳолиси вакили ўтин йиғмоқда. 6 ноябрь куни, ҳали рус қўшинлари чекинишидан олдин ҳам, Херсоннинг барча туманлари электр энергиясидан узилган. Оккупацион ҳокимият вакилларининг айтишича, бу электр узатиш линияларига қилинган «саботаж» оқибати. Херсон вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Ярослав Янушевич Зеленскийнинг ташрифи чоғида яқин вақт ичида электр таъминоти тикланади, деб ваъда берди.

    Мобил алоқани тутишга уринаётган херсонликлар.

    Мобил алоқани тутишга уринаётган херсонликлар.
    Фото: Anadolu

    Херсонлик киши Днепрдан сув олмоқда. Шаҳарда нафақат электр энергияси, балки сув таъминотида ҳам муаммолар мавжуд.

    Херсонлик киши Днепрдан сув олмоқда. Шаҳарда нафақат электр энергияси, балки сув таъминотида ҳам муаммолар мавжуд.
    Фото: AFP

    Портлатилган Антонов кўприги.

    Портлатилган Антонов кўприги.
    Фото: Anadolu

    Херсон вилоятининг Қримга «эвакуация қилинган» аҳолиси

    Херсон вилоятидан кўчирилган болали аёл Қримнинг Жанкой шаҳрида. Херсондаги оккупацион ҳокимияти октябрь ойида тинч аҳолини Қримга яқинроқ жойлашган шаҳарга «эвакуация қилиш» ҳақида эълон қилганди. Россия томони маълумотларига кўра, Херсоннинг босиб олинган қисмидан 100 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган.

    Фото: EPA

    Жанкойдаги вақтинчалик жойлаштириш марказида херсонлик аёл ва гуманитар ёрдам қутилари.

    Жанкойдаги вақтинчалик жойлаштириш марказида херсонлик аёл ва гуманитар ёрдам қутилари.
    Фото: EPA

    Херсон вилояти аҳолиси Жанкойдаги вақтинчалик турар жой маркази яқинидаги автобусларда.

    Херсон вилояти аҳолиси Жанкойдаги вақтинчалик турар жой маркази яқинидаги автобусларда.
    Фото: EPA

    Мавзуга доир: Херсонда талончилар ушланмоқда, Киевда Бэнксининг стрит-артлари пайдо бўлмоқда. Урушнинг 263-кунидан фоторепортаж

    15.11.2022, 14:34   Изоҳ (0)   14088
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нарендра Моди: «БМТ дунёдаги алғов-далғовликни эплай олмади»

    15.11.2022, 13:51

    МАГАТЭ Украинадаги Чернобил ва бошқа АЭСларни текшириш учун миссия юборади

    15.11.2022, 13:40

    Камбоджа бош вазири коронавирус юқтириб олгани туфайли G20 саммитини тарк этди

    15.11.2022, 13:37

    Хитой Россиянинг G20 ва бошқа халқаро платформалардан четлатилишига қарши чиқди

    15.11.2022, 13:05

    Зеленский Россия билан янги Минск келишувлари тузишни истисно қилди

    15.11.2022, 12:39

    G20 саммитида Си Цзиньпин ва Эммануэль Макрон Украина бўйича музокараларни қайта бошлашга чақирди

    15.11.2022, 12:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди

    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 

    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир

    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз

    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?

    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 

    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди

    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маош минг еврогача: ўзбекистонлик аёллар Словакияга ишга таклиф қилинмоқда 

    Ўзбекистон | 5 июл, 12:45

    Тошкент вилоятида 7 ёшли бола онаси ва ўгай отаси томонидан калтакланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 12:22

    Андижонда хотинини кўчада ўлдириб, қочиб кетган эркак ушланди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 11:30

    Зеленский Трамп Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа масаласида ёрдам бермоқчи эканлигини айтди

    Дунё | 5 июл, 10:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Ал-Ҳилол”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

    Спорт | 5 июл, 10:12

    Москва вилоятидаги Озарбайжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

    Дунё | 5 июл, 09:52

    Самарқандга узатилган андижонлик қиз келинлик хонадонидан ўлик ҳолда олиб келинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 09:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.