Болливуднинг кўплаб мухлисларга эга бўлган актрисаси Бипаша Басу ва унинг ўзидан уч ёш кичкина турмуш ўртоғи, актёр Каран Сингҳ Гровер илк марта ота-она бўлди, деб хабар бермоқда «Яндекс Дзен» нашри.
Хабарларга кўра, актриса 12 ноябрь куни қиз фарзандни дунёга келтирган ва унга Деви деб исм қўйган. Актриса бу ҳақда Instagram’даги саҳифасида пост қолдирган.
Маълумот учун, ҳинд актрисаси Бипаша Басу 19179 йилнинг 7 январь санасида Ҳиндистонда туғилган. Фаолиятини моделликдан бошлаган актриса 14 ёшидан реклама роликларида иштирок этган ва Ҳиндистондаги етакчи дизайнерлар учун подиумга чиққан. Орадан бироз вақт ўтиб у «Ажнабий» лойиҳаси билан катта экранда дебют қилади. Шундан кейин бир қанча: «Пойга», «Ўйинчилар», «Ҳақиқий туйғулар» каби лойиҳаларда суратга тушди.
Болливуд актрисаси Бипаша Басу турмуш ўртоғи Каран Сингҳ Гровердан уч ёшга катта. Дастлаб Караннинг онаси ёшлари ўртасидаги тафовут туфайли ўғлининг актрисага уйланишига қарши бўлган. Орадан бироз вақт ўтиб эса уларнинг турмуш қуришига розилик билдирган. Жуфтлик 2016 йилнинг 30 апрелида турмуш қурган. Бипаша бонг, Караннинг эса панжоблик бўлгани оила қуришига таъсир қилмаган. Жуфтлик тўйи бенгалча бўлса-да, панжобча ўйин-кулги ва томошалар билан ўтган.
Изоҳ (0)