• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Товуқ суяги, кийим илгич ва пашшалар: Голливуд юлдузларининг энг ғайриоддий коллекциялари

    Марка ва тангаларни коллекция қилиш жуда зерикарли, умуман олганда ҳозирда урфда эмас. Замонавий машҳурлар ҳашаротлар, кийим илгичлар ва товуқ суякларини йиғишга кўпроқ қизиқишади.

    Том Хенкс: ёзув машинкалари

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    «Форрест Гамп», «Яшил маскан» ва бошқа бир қанча фильмларда қойилмақом ижроси билан мухлислар қалбидан жой олган актёр эски ёзув машиналарини коллекция қилади. Мухбирларни жини суймайдиган Хенкс интервью беришга фақат битта шарт билан — ёзув машинаси коллекциясига қизиқиш билдирилса, моделлари ҳақида маълумот сўралса ва янги ёзув машинкаси туҳфа қилинсагина рози бўлади, деган миш-мишлар ҳам йўқ эмас. Бундан бир неча йил олдин Талкинг Dead кўрсатуви бошловчиси Крис Хардвик 1934 йилда ишлаб чиқарилган Smith Corona ёзув машинкасини юбориб, актёрни дастурда иштирок этишга таклиф қилган. Хенкс эса табиийки ушбу совғадан кейин йўқ дея олмаган.

    Анжелина Жоли: пичоқлар

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Актриса совуқ қуроллар йиғишни яхши кўради. Унинг коллекциясида Ренессанс даври ва ўрта асрга оид ханжар ҳамда пичоқларни учратиш мумкин. Жоли берган интервьюларида мазкур буюмларни уйида, болалари билан эҳтиётсизликлар келиб чиқмаслиги учун қулфланган ҳолда сақлашини таъкидлаган.

    Кира Найтли: тирноқ бўёқлари

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    «Кариб денгизи қароқчилари» юлдузи юқоридаги ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ қизиқиши замонавийликка қаратилган. Кира маркаси, таркиби қандай бўлишидан қатъи назар, ранг-баранг, ёрқин бўлган тирноқ бўёғи — лак йиғишни яхши кўради. Унинг коллекциясида барча рангдаги бўёқларни учратиш мумкин.

    Катрин Денев: лаб бўёқлари

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Француз киносаноатининг ёрқин юлдузи Катрин Денев лаб бўёғи — помада йиғади. Актриса харид давомида дўкондан помада олмасдан чиқиб кета олмаслигини бир неча марта тан олган. Омма олдида эътибор жалб қилмайдиган помада суртган ҳолда намоён бўладиган Деневга қараб, коллекциясидаги косметик воситалардан фойдаланмаса керак деган хулосага келиш мумкин.

    Дастин Хоффман: ўйинчоқ айиқлар

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Актёр ўйинчоқ айиқлар, хусусан, Тедди айиқларини коллекция қилишни яхши кўради. Маълумот учун, айиқчаларни Тедди номини олиши Теодор Рузвельт билан боғлиқ бўлиб, у овга чиққанида айиқ боласини отмагани сабабли Тедди номи берилган. Хоффманнинг коллекция учун алоҳида хонаси бор бўлиб, у ерда мингдан ортиқ айиқларни учратиш мумкин.

    Пенелопа Крус: кийим илгичлар

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Режиссёр Педро Алмодоварнинг илҳоми, Хавера Бардеманнинг рафиқаси испан актрисасининг қизиқиши ҳам бошқаларникига ўхшамайди. Гап шундаки, Пенелопа ёғоч, пластмасса, умуман олганда турли-туман кийим илгичларни йиғади. Унинг коллекциясида 500 дан ортиқ намунани учратиш мумкин.

    Клаудия Шифер: ўргимчаклар

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Топ-модель Шифер ҳашарот, хусусан, ўргимчакларга қизиқишига ишониш қийин. Клаудияда бу қизиқиш болалигида пайдо бўлган ва у соатлаб ўргимчак тўр тўқишини кузатиб ўтирган. Бугунги кунда Шифернинг уйида ўргимчак шаклидаги турли-туман тақинчоқлар ва қотирилган ўргимчаклар коллекциясини учратиш мумкин.

    Дэвид Линч: ўлик пашшалар

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Энг ғаройиб ва ноодатий коллекция Дэвид Линчга тегишли, у пашшаларни тутиб, қуритиб, сўнг деворга ёпиштириб қўйиш билан бирга товуқ суякларини йиғишга ҳам қизиқади.

    Жонни Депп: ҳамма нарса

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Актёр ҳамма нарсани бирваракайига йиғади. У ёшлигида кабутарлар скелети, ўлик кўршапалаклар ва қуритилган ҳашаротларни тўплаган деган миш-мишлар йўқ эмас. Кейинчалик шляпалар, энг қизиғи эса Barbie қўғирчоқларини коллекция қилган. Аввалига фарзандларини қўғирчоқлар билан ўйнатган актёр кейинчалик коллекция қилишга киришганини тан олади.

    Деппнинг тўпламида машҳурлар — Элвис Пресли, Бейонсе, Линдси Лохан кўринишидаги, шунингдек, ўзи гавдалантирган «Кариб денгизи қароқчилари»даги Жек Читтак ва «Алиса мўъжизалар мамлакатида»ги шляпа кийган қаҳрамонларнинг қўғирчоғини ҳам учратиш мумкин. Бундан ташқари актёр, ёзувчи Жек Керуакка тегишли бўлган буюмлар — ёзув материаллари, плаш, куртка ва чемоданини ҳам тўплайди. Бу ҳали ҳаммаси эмас, санъат буюмлари — масхарабозлар тасвирланган картиналар, лампа ва арт-декор услубидаги мебеллар ҳам Жоннининг эътиборидан четда қолмайди.

    13.11.2022, 12:41   Изоҳ (0)   21854
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Мадинада ўзбек мухлисасидан совға олган Феруза Норматова, туғилган кунини нишонлаган хонанда Асал, гардеробини кўрсатган Малика Равшанова

    12.11.2022, 22:45

    Деми Мур 60 ёшда: Тақдир синовларини мардонавор енгган Голливуд юлдузининг машаққатли ҳаёт йўли

    12.11.2022, 20:25

    Голливуд юлдузи Кейт Уинслет қизи билан бирга суратга тушган «Мен борман» сериалининг илк кадри ҳақида сўзлаб берди

    12.11.2022, 16:30

    «Етарлича идеал эмас»: ташқи кўриниши туфайли кастингдан ўтолмаган машҳурлар (фото)

    12.11.2022, 14:50

    Фильмдаги қаҳрамон кийимларини турли сабабларга кўра кийишни хоҳламаган актёр ва актрисалар (фото)

    12.11.2022, 12:58

    Ташқи кўриниши туфайли мактабда масхара бўлган аэрокосмик муҳандислик факультети талабаси «Англия гўзали»га айланди

    12.11.2022, 10:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.