• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Альцгеймер касаллиги хавфини камайтириш учун қандай овқатланиш керак?

    Инсоннинг қандай ва нима истеъмол қилиши нафақат узоқ умр кўриши ва жисмоний саломатлиги, балки мия соғлиғи, шунингдек, ёшга боғлиқ когнитив ўзгаришларга қарши туриш қобилиятига ҳам таъсир қилади. Агар овқатланиш одатлари бироз ўзгартирилса, кексаликни соғлом фикр, мустаҳкам хотира ва ажойиб кайфиятда кутиб олиш имкониятини сезиларли даражада ошириш мумкин, деб ёзади «Новий очаг».

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Ортиқча овқатланмаслик

    Одатда инсон тўқлик сигналидан кейин ҳам 20-30 фоизга кўпроқ овқатланади. Аслида ҳар бир инсон секин-аста, яхшилаб чайнашга ва ҳеч нарсага чалғимасдан овқатланишга одатланиши керак. Шунингдек, кичикроқ идишлар ортиқча овқатланишдан сақланишга ёрдам беради, лекин керакли даражада овқатланиш лозим. Соғлом вазн нафақат юрак ва қон томир касалликлари ёки диабетнинг олдини олиш, балки Альцгеймер касаллигига ҳам қарши кучли ҳимоя ҳисобланади.

    Мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш

    Кунига беш порция мева ва сабзавот истеъмол қилиш кексаликка қадар онгни тиниқ сақлашнинг энг осон усули. Деярли 4000 кўнгилли иштирок этган тадқиқот мева ва сабзавотларни мунтазам, етарли даражада истеъмол қилиш кекса ёшдаги инсонларда когнитив пасайишнинг секинлашувини тасдиқлади.

    Зираворларни рационга киритиш

    Биринчидан, хушбўй ўтлар ва зираворлар таомни янада мазали қилади. Иккинчидан, уларнинг кўпчилиги саратон, артрит, депрессия ва Альцгеймер касаллиги хавфини сезиларли даражада камайтирадиган фойдали антиоксидантларга бой.

    Пиширишдан олдин гўштни маринадлаш

    Агар қовурилган ёки пиширилган гўштни яхши кўрсангиз, пиширишдан олдин уни маринадлашни унутманг. Бу мияда хавфли ўсмалар ҳосил бўлишининг олдини олишга ёрдам беради. Агар қовурилган гўштдан бутунлай воз кечишга тайёр бўлмасангиз, ҳеч бўлмаганда уни хавфсиз тарзда пишириш мумкин.

    Ҳафтада бир марта ёғли балиқ истеъмол қилиш

    Балиқлар соғлом ёғларга бой бўлиб, уларда жуда кўп омега-3 кислоталари мавжуд. Бу инсоннинг деярли барча ички органларида яллиғланишни камайтирадиган жуда фойдали бирикмалардир. Ёғли балиқларни мунтазам истеъмол қилиш (ҳафтасига камида бир марта) Альцгеймер касаллигини ривожланиш хавфини 60 фоизга камайтириши мумкин.

    Ёнғоқ ва писталарни тез-тез истеъмол қилиш

    Омега-3 кислоталарининг яна бир манбаи ёнғоқ ва писталардир. Бундан ташқари, улар мия соғлиғини қўллаб-қувватлайдиган селен ва Э витамини ҳамда Альцгеймер касаллиги хавфини жиддий равишда камайтирадиган антиоксидантларга бой.

    Кўпроқ чой ичиш

    Антиоксидантларнинг энг арзон манбаи бир пиёла чойдир. Қайси турдаги чойни афзал кўришингиздан қатъи назар: кўк ёки қора чой — уларнинг барчаси катехинларга бой бўлиб, қон томирларининг шикастланишини енгишга ва эркин радикалларнинг зарарли таъсирига қарши курашишга ёрдам беради. Кўк чой эпигаллокатехин-3-галлатга бой — бу Альцгеймер касаллигининг ривожланиш хавфини камайтиради.

    Қаҳва

    Эрталабки қаҳва Альцгеймерга қарши курашда махфий қуролдир. Қаҳва доналарида эикосаноил-5-гидрокситриптамид (ЭҲТ) деб номланган кимёвий модда мавжуд бўлиб, каламушларда ўтказилган тадқиқотлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилишини кўрсатди. Айтганча, бир чашка қаҳва хотирани кучайтиради ва уни ичгандан кейин бир соат ичида янги маълумотларни эслаб қолиш ва қайта ишлаш осонлашади.

    Ширинлик ўрнига қора шоколад истеъмол қилиш

    Какао миқдори юқори бўлган бир неча бўлак қора шоколад кунлик норма ҳисобланади. Какао таркибида флавоноидлар деб аталадиган антиоксидантлар кўп бўлиб, улар миянинг хотира ва ахборотни қайта ишлаш учун масъул бўлган қисмида қон айланишини ошириб, мияни том маънода ёшартиради.

    Мавзуга доир:

    • Кузги тушкунликка қарши курашишга ёрдам берадиган 5 та одат
    • Хотирага ҳақиқатан ҳам салбий таъсир ўтказадиган 4 та маҳсулот
    • Ҳафтасига етти кун ишлаб, дам олмаслик натижасида организмда қандай ўзгариш юз беради?

    12.11.2022, 19:45   Изоҳ (0)   23100
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Умуртқа поғонаси қийшайишининг саломатлик учун қандай хавфли томони бор?

    12.11.2022, 15:29

    Бир ой давомида томоқ оғриганда: сабаблари ва оғриқни бартараф этиш усуллари

    11.11.2022, 18:10

    Британиялик эркак коронавирусдан 411 кун деганда тузалди

    11.11.2022, 13:42

    Организмда йод танқислигини қандай аниқлаш мумкин?

    11.11.2022, 10:21

    Тунда лимон шарбати ичиш натижасида вазн камайиши ростми?

    10.11.2022, 18:44

    Юрак касалликлари, мия фаоллиги пасайиши ва ўлим хавфининг ортиши: уйқусизлик қандай жиддий оқибатларга олиб келади?

    10.11.2022, 16:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25

    Камералардан йироқда: оддий ҳаёт кечириш учун кинони тарк этган 5 актёр

    Кино | 17 август, 15:50

    Каъба эшигининг ёпинчиғи Ўзбекистонга олиб келинди (видео)

    Ўзбекистон | 17 август, 15:20

    Фориш тумани ҳокими ўринбосари 20 минг доллар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 17 август, 14:53

    АҚШ биринчи хоними Путинга мактуб йўллади

    Дунё | 17 август, 14:15

    Тошкент ижарада турмоқчи бўлган талабаларни чув туширувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон | 17 август, 13:40

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.