Буюк Британиянинг 59 ёшли фуқароси 411 кун давомида коронавирус касаллигидан даволанди, деб хабар бермоқда «Правила жизни» нашри.
Қайд этилишича, касалликдан олдин беморнинг иммунитети заифлашган, бундан ташқари, у буйрак трансплантациясидан омон қолган. Телеканал маълумотларига кўра, ўзининг касаллик тарихи туфайли у Буюк Британияда ва балки бутун дунё бўйлаб касалликдан соғайганлар орасида рекорд ўрнатган.
Британиялик фуқаро 2020 йилнинг декабрь ойида коронавирусга чалинган. Текширувлар симптомлар йўқолганига қарамай, жорий йилнинг январь ойигача организмда инфекция мавжудлигини кўрсатди. Шифокорлар беморда Ухандан келган COVID-19 штаммининг дастлабки варианти борлигини аниқлади. Британиялик фуқаро «Regeneron» ёрдамида даволанди, дори воситаси АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга касалликни енгишида ёрдам берган.
Бундан ташқари, 59 ёшли эркак 505 кун давомида коронавирус билан касалланган ва охир-оқибат вафот этган беморнинг аҳволини кузатган шифокорлар томонидан даволанган.
Мавзуга доир:
- Коронавирус билан қайта касалланганда нима қилиш керак: касалликни осонроқ енгиш ва организмни тезроқ тиклашнинг 4 усули.
- Коронавирус ва тромблар: хавфли асоратнинг дастлабки белгилари.
- Коронавирус ошқозоности бези ҳужайраларининг «тақдирини ўзгартириб юборади» — олимлар.
- Олимлар коронавирус юзага келтирадиган янги хавфни маълум қилди.