• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Совуқ тушса, шу бўлар такрор: Ўзбекистондаги метан заправкалардаги чеклов турнақатор навбатларни юзага келтирмоқда (фото)

    Ўзбекистондаги метан заправкаларда ўрнатилган чеклов сабаб республиканинг кўплаб ҳудудида турнақатор навбатлар, юк автомобиллари билан боғлиқ ҳолатларда эса муаммолар юзага келмоқда.

    Фото: “Дарё” / Азизжон Эрматов

    Фото: “Дарё” / Азизжон Эрматов

    “Дарё” мухбирлари ҳудудлардаги метан заправкаларда бўлиб, юзага келган ҳолатни ўргaнди.

    Фото: “Дарё” / Азизжон Эрматов

    Фото: “Дарё” / Азизжон Эрматов

    Наманган

    Намангaрда 9 ноябрдан бошлаб метан газ заправкаларида турнақатор навбатлар бошланган. “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев билан суҳбатда бўлган ҳайдовчилар илгари 10-15 дақиқада автомобилларига газ тўлдиришган бўлса, ҳозир бу жараён бир соат ва ундан кўпга чўзилаётганини айтмоқда.

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    Мутасаддиларнинг билдиришича, метан газ заправкалари фаолияти учун расман чеклов жорий этилмаган, лекин газ босимининг пастлиги туфайли шохобчалар эрталаб соат 5:00 дан кечки 17:00 гача ишламоқда. Қолаверса, аксар жойларда газнинг босими одатий 200 босим ўрнига 150-160 босимни ташкил этмоқда.

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    Шунингдек, Намангaндаги газ заправкаларида бир кубометр газ нархи 2600 сўмдан 2800 сўмгача кўтарилган.

    Фарғона

    “Дарё”нинг Фарғона вилоятидаги мухбири Азизжон Эрматовнинг хабар беришича, Фарғонада ҳам 9 ноябрдан бошлаб вилоят ҳудудидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида табиий газ етказиб бериш ҳар куни соат 18:00 дан соат 06:00 га қадар тўхтатилган.

    Фото: “Дарё” / Азизжон Эрматов

    Фото: “Дарё” / Азизжон Эрматов

    Масъулларнинг маълумот беришича, чекловлар биринчи навбатда табиий газ етказиб берилиши муҳим ҳисобланган аҳоли, шифохона, мактаб ҳамда мактаб гача таълим ташкилоти каби аҳамиятга эга муассасаларнинг табиий газ таъминотида барқарорлигини таъминлаш мақсадида киритилган.

    Фото: “Дарё” / Азизжон Эрматов

    Фото: “Дарё” / Азизжон Эрматов

    Вилоятимизда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар қарорига асосан 2022 йил 9 ноябрь кунидан бошлаб АГTКШлар (автомобилларга газ қуйиш шохобчалари) фаолияти тонгги соат 6:00 дан тунги 18:00 га қадар этиб белгилaнди. Шуни инобатга олган ҳолда автотранспорт воситаларингиз учун зарур бўлган газ ёқилғисини белгиланган вақт (06:00—18:00) оралғида тўлдириб олишингиз сўралади. Фарғона вилоятида жамоат транспорти нарх-наволарида ўзгариш бўлмаслиги доимий назоратга олинади, — дейилади Фарғона вилояти транспорт бошқармасининг ахборотида.

    Фото: “Дарё” / Азизжон Эрматов

    Фото: “Дарё” / Азизжон Эрматов

    “Дарё” мухбирининг ма’лум қилишича, айни вақтда вилоятдаги ко‘плаб метан заправкалар олдида навбатлар юзага келишни бошлаган. Айрим заправкалар эса вақтинчалик фаолиятини то‘хтатган.

    Ҳайдовчиларнинг айтишича, газ то‘лдириш шохобчаларидаги навбатларнинг юзага келиши заправкалар фаолиятига киритилган чекловлар билан бог‘лиқ. Навбатлар туфайли автомашинага газ то‘лдириш вақти ҳам узайиб, икки-уч соатгача чо‘зилмоқда.

    Фото: “Дарё” / Муроджон Амиров

    Фото: “Дарё” / Муроджон Амиров

    Ҳали қиш бошлангани йўқ, ҳаво ҳарорати ҳам яхши. Нима учун ҳозирдан чеклов киритилди, ҳайронман. Заправкалар иш вақтининг қисқариши ортидан кундан кунга навбатлар ҳам кўпайиб кетяпти. Заправкалар эрталаб соат 6:00 дан иш бошлайди дейишгaнди. Мана, соат ўндан ошди, ҳали очилгани, газ қуйишни бошлагани йўқ, — дейди Қўқон шаҳридаги заправкалардан бирида навбатда турган ҳайдовчи Сарвар Аслиддинов.

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    Бағдод туманидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида кеч соат 19:00 да ҳам ўнлаб автомашиналар навбатда турганига гувоҳ бўлдик. Ҳайдовчиларнинг айтишича, газ-заправкалар тонг соат 06:00 да иш бошлайди. Шундай бўлса-да, кўпчилик ҳайдовчилар машиналарини бир кун олдин шу ерда қолдиришга ҳаракат қилади ёки мажбур бо‘лади. Мақсад — қаторнинг бошроғидан жой эгаллаш ва эртароқ газ тўлдириб олиш.

    Шунингдек, Фарғона вилоятида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида 9 ноябрь кунидан бошлаб 1 куб/метр метан газининг нархи бирданига 500 сўмга ошиб, 2300 сўмдан 2800 сўмга кўтаририлган. Бу ҳам ҳайдовчиларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда.

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    Чеклов киритишдан мақсад нархни ошириш, менимча. Кеча 2300 сўмдан сотилган газ бугун 2800 сўмга кўтарилиб кетибди. 100-200 сўм қўшилса ҳам унча билинмасди, бирданига 500 сўмга ҳам оширадими нархни. Nexia машинам бор, нарх ошмасидан олдин 50-55 минг сўмга газ тўлдирар эдим, бугун 64 минг сўмга тўлди, — дейди Фарғона шаҳридаги заправкалардан бирида навбатда турган ҳайдовчи Исроил Ҳамидов.

    Aндижон

    “Дарё”нинг Aндижон вилоятидаги мухбири Умиджон Мамарасуловнинг маълум қилишича, вилоятда автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида чеклов ўрнатилиши ҳақидаги хабарлар тарқалишидан бир кун олдин Андижонда заправкалардаги бир кубометр газ нархи 2000 сўмдан 2800 сўмга кўтарилган.

    Газ нархининг ошиши ҳозирча йўл кира нархларига таъсир қилганича йўқ. Чунки газ нархи тушганида ҳам йўл киралар тушмаган эди. Балки яқин орада ҳайдовчилар чекловларни баҳона қилиб, ошириб олишар. Одатда ҳар йили октябрь ва ноябрь ойларида нархлар 1000 сўмдан 3000 сўмгача кўтарилади. Таксистларга нега бундай қиляпсизлар десак, баҳона тайёр эди. Чеклов ўрнатилиши уларнинг байрами десак, янглишмаймиз. Мисол учун аввал шаҳарда чиқиб-тушиш 2000 сўм эди. Ўтган йили 3000 сўмдан 5000 сўмгача кўтарилди. Ҳеч ким инсофсиз ҳайдовчиларга чора кўрмагани учун ҳам улар ўз билганини қилиб юрибди,— дейди Холида Холмуродова.

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    Чекловларга қарамасдан Aндижондаги метан заправкаларда айни кунларда турнақатор навбатлар ё‘қ.

    Фото: “Дарё” / Фазлиддин Муқаддасов

    Фото: “Дарё” / Фазлиддин Муқаддасов

    Чекловлар о‘рнатилишига о‘рганиб қолганмиз. Қиш келиши билан одатий ҳолат. Гапирсак ҳеч ким бизни тингламагandан кейин наилож шунга ко‘нишга мажбурмиз. Аввалари бир кунимиз заправкада о‘тарди. Ҳозир узог‘и бир-икки соатда чиқиб кетяпмиз. Кунлар совуши билан балки яна одатдагидек умримиз заправкада о‘тар. Лекин аввалгидек тоқат қолмаган. Шу сабабли чеклов о‘рнатилди дейилган куниёқ ишдан чиқиб борган биринчи жойим бензин заправка бо‘лди. Бор пулимга бензин қуйиб олдим. Эртага буни ҳам нархи икки баробарга ошади. Булар бировни о‘йламайди, —дейди Алижон Абдураимов.

    Қашқадарё

    “Дарё”нинг Қашқадарё вилоятидаги вакили Муроджон Амировнинг ма’лумот беришича, чекловлар сабаб М39 халқаро автомобиль ё‘лида Тошкентдан келаётган ва пойтахтга кетувчи автомобилларнинг ё‘лда қолиб кетиш ҳолати кузатилмоқда.

    Фото: “Дарё” / Муроджон Амиров

    Фото: “Дарё” / Муроджон Амиров

    Чеклов сабаб совуқда қолиб кетяпмиз. Кеча машинамга помидор юклаб, Сурхондарёдан Бухоро вилоятига кетаётгandик. Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги газ заправкада қолиб кетдик. Мижозга айтилган вақтда маҳсулотни етказиб беролмаяпмиз. Энди унга нима деймиз ҳайронман, — дейди “Дарё” мухбири билан суҳбатлашган юк автомобили ҳайдовчиларидан бири.

    Фото: “Дарё” / Муроджон Амиров

    Фото: “Дарё” / Муроджон Амиров

    Ҳайдовчилар чекловлар вақтини о‘згартириш борасида таклиф бермоқда.

    Фото: “Дарё” / Муроджон Амиров

    Фото: “Дарё” / Муроджон Амиров

    Чеклов соат кечки пайт 17:00 дан бошланиши жуда ноқулай бо‘ляпти. Бу вақт масаласида яна о‘йлаб ко‘риб, асосий ё‘лларда ҳайдовчиларнинг ҳаракатни давом эттириб, ко‘чада қолмаслигига имконият яратилса яхши бо‘ларди. Ҳозир газимиз тугаб, ко‘чада қолиб кетяпмиз ва газ заправкалар эрталаб ишини бошлагунча, ко‘чада о‘тиришга мажбурмиз. Таг‘инам заправкалар соат 06:00 дан ишлайди дейилса-да, улар иш бошлагунча соат 10 бо‘либ кетяпти, — дейди юк автомобиль ҳайдовчиси.

    Фото: “Дарё” / Муроджон Амиров

    Фото: “Дарё” / Муроджон Амиров

    Яна бир ҳайдовчи чеклов автомобилига метан газ баллон о‘рнатган ҳайдовчилар учун ноқулайлик туг‘диришини, бир вақтда барча заправкаларни ёпиб қо‘ймасдан, ҳайдовчиларга хизмат ко‘рсатиш учун навбати билан ишлашга рухсат берилиши тарафдори эканини билдирмоқда.

    Ҳаммасини бир вақтда ёпишаётгани боис, қийналяпмиз. Майли, аҳолига газ етказиш учун ёпишсин, фақат заправкаларнинг барчасини бир вақтда ёпмай, галма-галдан ишлайдиган қилишса яхши бо‘ларди, — дейди суҳбатдош.

    Фото: “Дарё” / Муроджон Амиров

    Фото: “Дарё” / Муроджон Амиров

    Қорақалпог‘истон

    “Дарё”нинг Қорақалпог‘истондаги мухбири Шуҳрат Саидаҳмадовнинг ма’лумот беришича, ҳудуддаги газ қуйиш шохобчалари бир кунда 12 соат ишлайдиган бо‘лди

    Фото: “Дарё” / Шуҳрат Саидаҳмадов

    Фото: “Дарё” / Шуҳрат Саидаҳмадов

    “Ҳудудгаз Қорақалпог‘истон” газ та’миноти филиалининг “Дарё”га ма’лум қилишича, Қорақалпог‘истондаги метан заправкалар 10 ноябрдан бошлаб эрталабки соат 06:00 дан кечки 18:00 гача ишлайди. Бу ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши билан бог‘ланмоқда. Ҳозирча махсус иш тартиби қачонга бориб яна о‘з ҳолатига қайтиши нома’лум.

    Фото: “Дарё” / Шуҳрат Саидаҳмадов

    Фото: “Дарё” / Шуҳрат Саидаҳмадов

    “Дарё” мухбирининг аниқлаштиришича, ҳозир Қорақалпог‘истон маркази Нукусда газ нархи 2400—2500 минг со‘мни ташкил қилмоқда. Қорақалпог‘истоннинг жанубий туманлари То‘ртко‘л, Беруний ва Элликқал’ада эса газ нархи 2200—2400 минг со‘мдан сотилмоқда. Юқоридаги нархлар қисман о‘згаришларни ҳисобга олмагandа охирги 4-5 ойдан бери деярли о‘згармаган.

    11.11.2022, 19:04   Изоҳ (0)   41006
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ДТМ Қрим ва Севастополдаги талабалар ўқишини кўчириши бўйича қўшимча маълумот берди

    11.11.2022, 18:32

    Шерзод Асадов ТDT саммитини ёритган ОАВ ходимларига миннатдорлик билдирди

    11.11.2022, 18:28

    Шошилинч ахборот: Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик ва сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

    11.11.2022, 18:04

    ТУРКСОЙ тузилмаси ва фаолияти принциплари тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди

    11.11.2022, 17:30

    Вазирлар Маҳкамаси биносида қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди (фото)

    11.11.2022, 17:13

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди

    11.11.2022, 16:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.