Президент топшириғи билан Қрим ва Севастопол ҳудудларидаги талабалар ҳам ўқишини кўчириши мумкин бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Давлат тест маркази жараён бўйича қўшимча маълумот эълон қилди.
Давлат комиссиясининг 7-сонли баёни билан Россиянинг Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудларидаги ОТМларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилган.
Қрим ва Севастопол ҳудудларидан ўқишни кўчирмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари 20 ноябрга қадар (шу куни ҳам) my.dtm.uz сайтининг «Қрим ва Севастопол ҳудудларидан ўқишни кўчириш» бўлими орқали онлайн ариза беришлари мумкин.
Мавзуга доир:
- «Бефарқ бўлмайсиз деган умиддамиз». Қримдаги ўзбекистонлик талабалар Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади (видео)
- «Бу ерда вазият нотинч». Россиянинг Курск вилоятида ўқиётган 100 дан ортиқ талаба Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади (видео)
- Россияда қўшма таълим бўйича ўқишга қабул қилинмай, Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллаган ўзбекистонлик талабаларга ёрдам берилди