Гидрометеорология хизмати марказининг маълум қилишича, Ўзбекистон бўйлаб 13 ноябрдан 16 ноябргача бўлган вақт оралиғида ёғингарчилик ва ноқулай об-ҳаво кутилмоқда.
Республика бўйича 13—15 ноябрь кунлари, шунингдек, шимол ҳудудида, баъзи жойларда шамол 17—22 метр секундгача, Қорақалпоғистон ва Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 25—28 метр секундгача кучайиши кутилмоқда.
14—16 ноябрь кунлари Тошкент, Қашқадарё, Наманган вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин, айрим жойларда кучли ёғингарчиликлар кузатилади. Шу билан бирга, тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.