Президент томонидан «ТУРКСОЙ тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги шартномани (Олмаота, 1993 йил 12 июль) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар бермоқда.
Қонунга кўра, ТУРКСОЙ (Халқаро туркий маданият ташкилоти) тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди. Маълумот учун, ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти 1993 йилда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркия ўртасидаги келишув натижасида ташкил этилган.
Тузилманинг асосий вазифаси туркий халқларнинг маънавий яқинлашуви ва қардошлик бирлигини мустаҳкамлаш, туркий маданиятни дунёга танитиш ва унинг анъаналарини келажак авлодларга етказиш ҳисобланади.
Мавзуга доир: