Украина президенти Владимир Зеленский ўз фармони билан Херсон вилояти ҳудудида тўртта ҳарбий маъмурият тузди. Ҳужжат Украина давлат раҳбари сайтида эълон қилинган.
Фармонга мувофиқ, Скадовск туманидаги Долматовка қишлоғи ва Голая Пристан шаҳарчасида, Кахов туманидаги Каховка шаҳарчаси ва Крестовка қишлоғида бошқарувлар ташкил этилади.
Ҳужжатда санаб ўтилган барча аҳоли пунктлари Днепрнинг чап қирғоғида Россия армияси назорати остида эди.
9 ноябрь куни эрталаб россиялик «ҳарбий мухбирлар» Херсондаги бинолардан Россия байроқлари олиб ташланганини, босиб олинган Снигиревкадан шаҳар томон кетаётганда кўприклар портлатиб юборилганини хабар қилди.
Кечга яқин Россия қўшинлар қўмондони Сергей Суровикин аскарларни Днепрнинг ўнг қирғоғидан олиб чиқишни таклиф қилди. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу бу таклифга розилик билдирди.
Изоҳ (0)