Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова Россия томони Украина билан музокаралар учун ҳамон очиқлиги ва мулоқотни ҳозирда юзага келаётган воқеликни ҳисобга олган ҳолда ташкил этишга тайёр эканлигини билдирди, деб ёзади «РИА Новости».
«Россиянинг музокараларга тайёрлиги ҳамон ўз кучида эканлигини таъкидлайман», — деди у Москвадаги брифингда немис вакилининг Россия томонининг Киев режими билан музокараларга «тайёр эмаслиги» ҳақидаги сўнгги баёнотини изоҳлар экан.
Ундан ташқари, Захарова «Германия томони Киев режимини турли хил қурол тизимлари билан кучайтиришда давом этаётганини» эслатди.
«Шуни қайта таъкидламоқчиманки, биз ҳали ҳам музокараларга очиқмиз, биз мулоқотни ҳеч қачон рад этмаганмиз ва унга тайёрмиз, албатта, ҳозирги пайтда шаклланаётган воқеликни ҳисобга олган ҳолда», — дейди Захарова.
Аввалроқ Россия Украина билан музокараларни қайта бошлаш учун шарт қўймаётгани ҳақида хабар берилган эди. Бунга жавобан эса Украина президент офиси вакили Михаил Подоляк қарши томонни «сўз ўйинини тўхтатишга» чақирди. Унинг фикрича, музокаралар — Кремлнинг ультиматумларини тан олишдир.
Изоҳ (0)