Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқитувчилари томонидан ҳудуддаги хонадонларда яшовчи мактаб ёшидаги болалар ҳақида маълумотлар йиғилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Одам савдосига ва Мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича комиссия мурожаат билан чиқди.
Қайд этилишича, миллий комиссия ходимларни ўз функционал вазифасига кирмайдиган ишларга жалб этиш фактларини тўлиқ қоралайди.
Биргина жорий йилнинг 9 ойи давомида барча тармоқлар бўйича жами 21 нафар мансабдор шахс, хусусан, халқ таълими тизимидаги 9 нафар, тиббиёт соҳасидаги 5 нафар мансабдор шахс ходимларни мажбурий меҳнатга жалб этгани сабабли Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан жавобгарликка тортилган.
Мурожаатда айтилишича, нафақат Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, балки бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда ходимларнинг ўз функционал вазифаларидан бошқа ишларга жалб этилишининг олдини олиш бўйича зарур чораларни кўриб боради.
Ўз навбатида, комиссия фуқаролардан мажбурий тарзда бирор бир меҳнатга жалб этиш, муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш билан боғлиқ муаммолар бўлганда 1176 ҳамда 1092 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилишларини сўради.
Изоҳ (0)