Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев 10 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, аэропортда олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олган.
10 ноябрь куни Озарбайжон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказади.
Изоҳ (0)