• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жамшид Хўжаев инвесторлар нима учун Ўзбекистонни танлаши кераклигини айтди

    Самарқандда Ўзбекистон—Венгрия бизнес-форумида бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев инвесторлар нима учун Ўзбекистонни танлаши кераклигини айтди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда инвестициялар учун қулай муҳит мавжуд. Инвесторлар ҳуқуқлари қонун билан ҳимояланиши бўйича амалий тизим яратилди. Натижада 2017 йилдан бошлаб (3,3 млрд доллар) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2,5 баробарга ошди (8,6 млрд доллар).

    Қарийб 8 мингта товар турларига импорт божлари камайтирилди. Бизнесга оид ҳар хил турдаги 70 та лицензия ва 34 та рухсатномалар берилиши бекор қилинди. Шунингдек, янги бизнес субъектларини рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилди. Ер участкалари онлайн савдолар орқали тақдим этилмоқда.

    Иккинчидан, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш сиёсати. Ўзбекистон иқтисодиётининг йиллик ўртача ўсиши 5 фоизни, саноат соҳалари 8 фоизни ташкил этмоқда. 2021 йилда бу кўрсаткич 7 фоиздан ортди. Экспорт ҳажмлари 1,5 баробарга ошди.

    Ўзбекистон аҳолиси 72 миллион кишилик Марказий Осиё ва 300 миллион  кишилик Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги бозорларига чиқиш имкониятига эга.

    Шу билан бирга, GSP+ кенгайтирилган преференциялар тизими Европа бозорларига 6 мингдан ортиқ маҳаллий маҳсулотлар турларини имтиёзли шартларда экспорт қилиш имкониятини яратди. Шу туфайли Европа мамлакатларига қилинган экспортимиз хажми бу йилнинг ўзида 70 фоизга ошди.

    Учинчидан, Ўзбекистон иқтидорли, ёш ва юқори салоҳиятга эга кадрларга бой. Аҳолининг 60 фоизидан ортиғини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташқил этади. Улар билимга интилувчан, турли касб-ҳунарларни ўзлаштиришга иштиёқи баланд ҳамда чет тилларида сўзлашадиган олий маълумотга эга фуқаролар ва ёшлардир.

    Тўртинчидан, Ўзбекистонда табиий бойликларнинг улкан захиралари мавжуд. Олтин ресурс базаси бўйича дунёда 2-ўринни, мис бўйича — 7, волфрам бўйича —8, кумуш бўйича — 9, уран бўйича 12 — ўринни, табиий газ ишлаб чиқариш бўйича эса 16-ўринни эгаллайди.

    Булар нафақат тоғ-кончилик, балки, электротехника, рангли металлургия ва машинасозлик каби соҳаларда янги технологиялар ёрдамида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни учинчи мамлакатларга чиқиш учун улкан замин яратади.

    Бешинчидан, тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқаришлари узлуксизлигини таъминлаш мақсадида барча зарур инфратузилмалар яратилмоқда. Жойларда саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва туризмга ихтисослашган 22 та махсус иқтисодий зоналар барпо этилди. Ушбу зоналар автомобиль йўллари, электр энергия, табиий газ, ичимлик суви ва канализация, интернет тармоғи каби барча муҳандислик коммуникация инфратузилмалари билан таъминланган.

    Шунингдек, мазкур зоналарда фаолият юритаётган тадбиркорларга 10 йилгача мол-мулк, ер, сув ресурсларидан ва фойда солиқларидан озод қилинади.

    Олтинчидан, ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга молиявий ёрдам ва субсидиялар тақдим этилмоқда. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини экспорт қилишини рағбатлантириш учун транспорт ҳаражатларининг 70 фоизгача қоплаб бериш механизми яратилган

    Шунингдек, инвесторлар билан қўшма лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш учун Инвестициялар жамғармасини таъсис этилган.

    Еттинчидан, Ўзбекистон йирик транспорт йўлаклари кесишувида жойлашган бўлиб, Ғарб билан Шарқ, Шимол билан Жануб мамлакатлари бозорлари ўртасида кўприк вазифасини, муҳим логистика майдони вазифасини ҳам бажара олади.

    Мавзуга доир: Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёни жадаллаштирилади

    10.11.2022, 14:10   Изоҳ (0)   10374
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Барча масъуллардан ўқитувчиларни дарс беришдан бошқа барча вазифалардан озод қилишини сўрайман» — Саида Мирзиёева

    10.11.2022, 13:54

    Ўзбекистонда 11 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

    10.11.2022, 12:21

    Фарғонада 15 ёшли ўсмир ўлимида айбланган икки нафар тарбияланувчи қамоққа олинди

    10.11.2022, 11:50

    Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёни жадаллаштирилади

    10.11.2022, 11:38

    Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказмоқда

    10.11.2022, 11:31

    Туркий Давлатлар Ташкилотининг феномени, ҳамкорлик тарихидаги бурилиш нуқтаси, Ўзбекистон учун устувор вазифа. ТДТнинг Самарқанд саммити ҳақида

    10.11.2022, 11:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.