• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Туркий Давлатлар Ташкилотининг феномени, ҳамкорлик тарихидаги бурилиш нуқтаси, Ўзбекистон учун устувор вазифа. ТДТнинг Самарқанд саммити ҳақида

    Коронавирус пандемиясининг глобал миқёсда тарқалиши, иқлим ўзгариши, йирик давлатлар (АҚШ, Россия, Хитой, Эрон) ўртасидаги «санкциялар уруши», таъминот занжирларидаги узилишлар, озиқ-овқат маҳсулотлари инқирози билан боғлиқ дунё сиёсати ва иқтисодиётидаги ноаниқлик ва нотинчлик шароитида дунёда объектив тарзда минтақавийлашув тенденцияси, минтақавий ташкилотларнинг, жумладан, Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) ҳаракатларида фаоллик ортиб бормоқда.

    Туркий Давлатлар Ташкилотининг феномени нимада?

    ТДТ – ушбу глобал ўзгаришларнинг Евроосиёдаги янги геоиқтисодий воқеликлар таъсирида юзага келган минтақавий даражадаги янги феномени. Бундай янги тарихий ва геоиқтисодий шароитларда Буюк Ипак йўлининг тикланиши ТДТга аъзо барча давлатларни ҳам ўз ичига олган Марказий Евроосиёда интеграция ҳаракатларини кучайтиришга кучли омил бўлиб хизмат қилади.

    Ўзбекистон объектив омиллар ва параметрлар – тарихий, маданий, тадрижий, географик ва геоиқтисодий жиҳатдан туркий дунёда асосий иштирокчи ҳисобланади. Сўнгги йилларда Ўзбекистон билан туркий дунё мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар тубдан ўзгарди, инқилобий ташаббуслар илгари сурилиб, муҳим қарорлар қабул қилинди. Бу Ўзбекистон билан туркий дунё мамлакатлари ўртасидаги муносабатларни бутунлай янги даражага олиб чиқди.

    Ҳамкорлик тарихидаги бурилиш нуқтаси

    Ўзбекистон президенти Шакат Мирзиёевнинг 2018 йил 3-сентябр куни Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтган ТДТ 6-саммитида фахрий меҳмон сифатида қатнашиши – Ўзбекистон раҳбарининг саммитда илк бор иштирок этиши ТДТ билан ўзаро ҳамкорлик тарихидаги бурилиш нуқтаси бўлди. 2019 йил сентябр ойида Нахичеван битимини ратификация қилган Ўзбекистон Ташкилотнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди. Ўзбекистоннинг ташкилотга кириши табиий тарихий жараёнларнинг инъикосидир.

    Ўша пайтдан бошлаб Ўзбекистон ТДТ билан ўзаро ҳамкорлик бўйича аниқ ташаббусларни илгари сурди. Хива шаҳрини Турк дунёси маданий пойтахти деб эълон қилиш (2020 йил) ва бизнес-форум ташкил этган ҳолда ТДТ Ишбилармонлар кенгаши йиғилишларидан бирини Тошкентда ўтказиш (2019 йил 5-октябр) бўйича таклифларни шулар жумласидандир.

    Расмий Тошкент бошқа кўп томонлама форматлар қатори ТДТ доирасида ҳам оддий кузатувчи эмас, балки ўз қарашларини таклиф этувчи фаол иштирокчи бўлиб, бу билан ТДТ кун тартибини бугунги кун воқелигига мос равишда бойитишга ҳисса қўшмоқда. Умуман олганда, 2019 (Боку), 2020 (ВКС), 2021 (онлайн, Истанбулда) Ўзбекистон президенти ТДТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган 35 дан ортиқ аниқ ташаббусларни илгари сурди. Бугунги кунга қадар 20 дан ортиқ ташаббуслар рўёбга чиқарилди.

    Ўзбекистон учун устувор вазифа нимада?

    Ўзбекистон учун ТДТ мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш устувор вазифа ҳисобланади – бу соҳаларда мутлақо янги динамика юзага келган. Мазкур давлатлар орасида Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари Қозоғистон (ТДТ доирасидаги биринчи ўриндаги савдо ҳамкори) ва Туркия (ТДТ доирасидаги иккинчи ўриндаги савдо ҳамкори) ҳисобланади.

    2016 йилдан буён Ўзбекистон ва ТДТ давлатлари ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми умумий ҳисобда қарийб 3 баробарга ошди. ТДТ мамлакатлари олдида минтақалараро савдо соҳасида жиддий силжиш қилиш масаласи турибди. Мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми ТДТга аъзо давлатларнинг 970 млрд долларлик умумий савдо айланмасида 3 фоиздан камроқни (21 млрд доллар) ташкил этади. Бу кўрсаткични бир неча баробар ошириш салоҳияти мавжуд.

    Туркий давлатларнинг тили ва дини муштараклиги, тарихий ва маданий алоқалари ТДТнинг ташкил этилиши ва ривожланишида мустаҳкам пойдевор бўлиб, бу уларнинг халқаро майдондаги мавқени мустаҳкамлаш ва ушбу мамлакатлар халқлари миллий қадриятларини оммалаштириш имконини беради. ТДТнинг асосий вазифалари сифатида бежизга қуйидагилар белгиланмаган:

    1. Таълим, маданият ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш;
    2. Туркий халқларнинг буюк маданий ва тарихий меросини тарғиб қилиш ва оммалаштиришда оммавий ахборот воситаларининг ўзаро ҳамкорлигини рағбатлантириш.

    Нега айнан Самарқанд?

    Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган ТДТ саммити ҳамда ушбу тадбир учун Самарқанд шаҳрининг танланишида ҳам катта рамзий маъно бор. Тарихдан маълумки, Самарқанд жаҳон тамаддунининг қадимий бешикларидан биридир. Бу қадимий шаҳар минг йиллар давомида Ипак йўли бўйлаб цивилизациялар ўртасидаги алоқа чорраҳаси бўлиб келган. Бу заминда қардош халқлар умумий тарихининг кўплаб шонли саҳифалари ёзилган.

    Шарқдаги Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврининг асосий пойдеворларидан бири бўлган Самарқанд инсоният тамаддуни ривожига катта таъсир кўрсатган. Туркий давлатлар ташкилотида Алишер Навоий номидаги Халқаро мукофотнинг таъсис этилиши барча туркий халқларнинг буюк мутафаккир шоири сиймосида ўзликни англаш ва ҳис қилишдек муқаддас туйғуга чуқур ҳурмат тимсолига айланади.

    10.11.2022, 11:01   Изоҳ (0)   7099
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев дунёнинг 500 нафар энг нуфузли мусулмонлари рўйхатидан ўрин олди

    10.11.2022, 10:45

    Наманганда ҳаракатланиб кетаётган Damas ёниб кетди (видео)

    10.11.2022, 10:22

    Хоразмда Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган аёл ушланди

    10.11.2022, 09:54

    Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармаси таъсис этилади

    10.11.2022, 09:10

    Ўзбекистон маҳсулотларининг Саудия Арабистонига экспорти кўпайтирилади

    10.11.2022, 08:10

    Ўзбекистонга энг кўп кофе Италиядан олиб келинмоқда — Статистика қўмитаси

    10.11.2022, 07:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.