Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасидаги биринчи учрашувни Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан ўтказмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
Учрашувда иқтисодий соҳадаги амалий ҳамкорлик — қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун молиявий механизмлар ва қулай шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз. Саманқанд шаҳрида 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлат ташкилоти саммити бўлиб ўтади.
Саммит кун тартибидан иқтисодиёт, савдо, инвестиция, транспорт, инновация, экология, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ташкилот фаолиятини такомиллаштириш масалалари ўрин олган.
Изоҳ (0)