• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «12 йил деганда фарзандли бўламан». Оналик бахтини узоқ кутган ўзбекистонлик санъаткорлар

    Фарзанднинг дунёга келиши қувончли ҳодиса. Афсуски, баъзи оилалар бундай қувонч завқини туюшни истамайди, айримлари эса унинг келишини йиллаб кутишади. Ўзбек санъаткорлари орасида ҳам фарзандли бўлишни узоқ йил кутганлар бисёр.

    Умида Норбоева

    «Исканжа» ва «Денгиз гули» сериалларидаги иштироки билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Умида Норбоева ҳам 12 йил деганда ҳомиладор бўлди. У Instagram саҳифасига видео жойлаб, қувончли хабарни кузатувчилари билан бўлишди.

    Фото: Instagram / @umida_norboyeva_official

    Фото: Instagram / @umida_norboyeva_official

    — Кимдир бефарзанд эканлигимни билади, кимлардир йўқ. Аммо мен ҳомиладор бўлишни 12 йил кутдим. «Қачон ҳомиладор бўлар эканман? Бу бахт менга насиб этадими?» деб кўп ўйлардим. Шукрки, 12 йилда бўлса-да, бу бахт насиб этди, — дейди актриса Умида Норбоева.

    Наргиз Яндашева

    Хонанда Наргиз Яндашева ҳам 12 йил деганда фарзандли бўлган. У фарзандли бўлишдан буткул умидини узгани ва баъзи ҳамкасбларидан ранжиган кунларни қуйидагича эслайди.

    Фото: Instagram / @nargiz_singer

    Фото: Instagram / @nargiz_singer

    — Она бўлгач, эски хотираларнинг барини унутиб юбордим. Аммо фарзандсизликдан қийналаётган аёлларга умид бериш учун уларни эслаб тураман. 12 йил давомида ҳомиладор бўлишга ҳаракат қилганман. Кўринмаган шифокорим, табибим қолмаган. Ҳатто ўзбек шифокорларига ишонмай ҳам қўйгандим. Баъзи ҳамкасбларимнинг «Вой, ҳали ҳам туғмадингизми?», «Болангиз йўқ-ку, биздан кейин саҳнага чиқсангиз ҳам бўлади?» каби гап-сўзлари юрагимга ханжардек санчиларди. Турмуш ўртоғимга ажрашишни ёки бошқа аёлга уйланишни ҳам таклиф қилганман. Ҳомиладор эканлигимни эшитганимда ҳаётим тубдан ўзгариб кетди. Фарзанд ҳақиқатан ҳам оилага барака, файз ва меҳр олиб кираркан, — дейди хонанда Наргиз.

    Феруза Собитова

    Кино ва театр актрисаси Феруза Собитова 9 йил фарзандсизлик азобини бошидан кечирган. Биринчи турмушидан ажрашишига ҳам фарзанд кўролмагани сабаб бўлган.

    Фото: Феруза Собитованинг шахсий архивидан

    Фото: Феруза Собитованинг шахсий архивидан

    — Ўғлим Имронни 38 ёшимда дунёга келтирганман. Тўққиз йил фарзандсизлик азобини чекканман. «Опа-сингиллар» сериалининг туғуруқхонада тасвирга олинадиган саҳнасида режиссёр Замира Бегимқулова «Феруза, бу ер чиллахона, яхши ниятлар қилаверинг. Худо етказади», деб кўп айтганди. Қўлимга чақалоқларни олиб, менга ҳам бир куни ўз боламни бағримга босиш насиб этсин, деб ният қилгандим. Минг бор шукр, Аллоҳ нолаларимни эшитиб, 2013 йил ўғил фарзанд ато этди. Яширмайман, биринчи турмушимнинг бузилишига қайсидир маънода фарзанд кўрмаганим сабаб бўлган. Собиқ турмуш ўртоғим тадбиркор инсон эди. У яхши инсон бўлгани учун дадам раҳматли у билан ажрашишимни истамаганди. Ажрашаётган вақтимда ҳам «Илтимос, ажрашма», деган. Мен эса «Йўқ, дада, мен яшай олмайман, турмуш қуришимни истадингиз, мана турмуш қурдим, у инсон мени хоҳламаётган бўлса, қандай қилиб яшайман, ўзимни паст поғонада ҳис қилишни истамайман», деганман. Шукрки, яна оила қурдим ва ўғлим Имронбек дунёга келди, — дейди актриса Феруза Собитова.

    Наргиза Рўзибоева

    «Опа-сингиллар» сериалидаги роли билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Наргиза Рўзибоева бир муддат фарзандсизлик азобини тортган.

    Фото: Наргиза Рўзибоеванинг шахсий архивидан.

    Фото: Наргиза Рўзибоеванинг шахсий архивидан.

    — Ўғлим Ясинбекни тўрт йил кутганмиз. Албатта, бу жараёнда одамларнинг гап-сўзларига чидаш жуда қийин. «Қачон янгилик бўлади?» деган гапни тўғри маънода айтишса ҳам, одамга ёмон таъсир қилади. Бу жараённи бошидан ўтказаётган аёлларга бу ҳақида камроқ ўйлашни ва кўпроқ чалғишга ҳаракат қилишларини маслаҳат бераман. Чунки муаммони одамнинг ўзи катталаштиради, руҳий сиқилиш фарзандли бўлишга фойда бермайди. Ишлаш керак ёки уйда ўтириб бўлса-да, янги ҳунарларни ўрганиш керак. Тушкунликка тушишингизга сабабчи бўладиган инсонлардан эса узоқроқ юриш керак, — дейди Наргиза Рўзибоева.

    Баҳора Арслонова

    Айни кунларда актриса Баҳора Арслонова икки фарзандини парваришлаш билан банд. Аммо у ҳам бир муддат ҳомиладор бўлолмагани учун руҳий тушкунликка тушиб қолгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @bahora_arslonova

    Фото: Instagram / @bahora_arslonova

    — Тўйимдан кейин икки йил ҳомиладор бўлолмаганман. Тўғри, бу жуда қисқа муддат. Аммо ўзбекчиликда биласиз, дарров ваҳима қилишади. Турмуш ўртоғим тушкунликка тушиб қолсам койиб берарди. «Аллоҳга ҳам хуш келмайди, 10 йилдан буён фарзандли бўлишни кутаётганлар бор», дерди. Ҳомиладор бўлганимни билганимда жуда қувонганман. Кейин қизим ёшига тўлмай, ўғилли бўлишим ҳам маълум бўлди. Айтмоқчиманки, сабр қилган инсонга, албатта, яратган эгам туҳфа ҳадя этади. Фақатгина бироз синовларга чидаш керак, холос, — дейди актриса Баҳора Арслонова.

    Мавзуга доир:

    • 35 ёшдан кейин оналик бахтига сазовор бўлган ўзбекистонлик машҳурлар (видео)
    • Бритни Спирс, Мария Шарапова ва 35 ёшдан кейин она бўлишга қарор қилган бошқа машҳур аёллар (фото)
    • Ҳечдан кўра кеч: 40 ёшдан кейин она бўлган Голливуд юлдузлари
    • Оналик бахтини ҳис қилиш учун турли қийинчиликлардан ўтган машҳур аёллар (фото)

    10.11.2022, 19:10   Изоҳ (0)   39075
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Севги изтироби», «Муҳташам юз йил» ва турк актёрларини бутун дунёга машҳур қилган бошқа сериаллар

    10.11.2022, 15:54

    «Ўзавтомоторс сизни миниб юрибди». Даврон Кабуловнинг ҳайдовчиларга мурожаати, Аваз Охун Эйфелни «ютди». Instagram янгиликлари

    09.11.2022, 22:22

    Марям Узерли, Фаҳрие Эвжен ва бошқа турк актрисалари қандай уйларда яшайди? (фото)

    09.11.2022, 19:31

    «Тўртинчимиз ҳам қиз бўлишига умид қиламан». Голливуд актёри Райан Рейнолдс туғилажак фарзанди ҳақида гапирди

    09.11.2022, 17:16

    Жеки Чан: 56 йиллик меҳнат, 200 дан ортиқ фильмларда бош қаҳрамон ва орзуга эришиш йўлидаги машаққатлар

    09.11.2022, 15:55

    Карина Капур — машҳур киночилар сулоласининг ҳақиқий юлдузи. Унинг муваффақиятга эришишига ким сабабчи бўлган?

    09.11.2022, 13:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.