• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Жеки Чан: 56 йиллик меҳнат, 200 дан ортиқ фильмларда бош қаҳрамон ва орзуга эришиш йўлидаги машаққатлар

    Жеки Чан камбағал оилада туғилган, аммо ҳар куни машқ қилиш орқали актёр ўз карьерасида ҳақиқий чўққиларни забт эта олди ва дунёга машҳур юлдузга айланди.

    Ёшлигидан жанг санъати актёр ҳаётининг муҳим қисми бўлган

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Жеки Чан 1954 йилда Гонконгда туғилган. Ўша вақтда ота-онаси чақалоқни туғдирган шифокорга пул тўлай олмай, дўстларидан қарз олишга мажбур бўлади. Ёшлигидаёқ Чан отаси билан кунг-фу машқ қилиш учун эрта уйғонишга одатланади. Кўп ўтмай унинг отаси Австралияда ишга жойлашади ва Жеки Гонконгда қолади — бу ерда Хитой театр академиясининг Пекин опера мактабида таҳсил олади. Кейинги ўн йил ичида у ота-онасини камдан-кам кўради.

    У кун бўйи жанг санъати билан шуғулланган

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Интервьюда Чан 6 ёшида мактабга борганини ва ҳар куни эрталаб соат 5 да уйғонганини, шундан сўнг қўлида 2 стакан сув ушлаб, бир томчи ҳам тўкмасдан югуриши кераклигини эслайди. Агар топшириқ бажарилмаса, ўқитувчилари уни жазолашган. Жазо сифатида у 1 соат давомида қўлда машқ бажариши ва жанг санъати билан тинмай шуғулланиши керак эди.

    Жеки каскадёр сифатида ишлай бошлайди

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    17 ёшида Чан мактабни тамомлайди ва иш қидира бошлайди. Ўша пайтда каскадёрлик ёзиш ва ўишни яхши билмайдиган бўлажак актёр учун энг мос иш бўлган. Чан спорт билан шуғулланган, топқир ва жасур эди. Аввалига унга бўлган талаб ошади, лекин ўша пайтда Гонконг киносаноати пасайишни бошлайди, шунинг учун бўлажак актёр ота-онаси билан Австралияга кўчиб ўтади. Интервьюда у Брюс Ли билан ишлагани ва актёр тасодифан унга мушт туширганини жуда яхши эслайди. Жеки бу ҳақда шундай деди:
    Брюс Лидан мушт ейиш ҳам ўша пайтда мен учун шараф эди!

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кейинчалик у қурилиш ва ресторанда ҳам ишлайди, лекин ўзини бахтли ҳис қилмайди. 1976 йилда актёр Вилли Чаннинг менежеридан телеграмма олади — у Жекининг «Ғазабнинг янги мушти» фильмида рол ўйнашга таклиф қилади. Айнан шу дақиқада актёрнинг ҳаёти тубдан ўзгаради. Шунда ҳам Жеки хавфли трюкларни ўзи бажаришда давом этади. Суратга олиш ишлари 7 кун давом этган «А лойиҳаси» фильмида бир ўлимдан қолади — у соат минорасидан ерга йиқилади, шу сабабли 2 йил давомида бўйни оғриб юради.

    Жеки Чан жуда муваффақиятли ва севимли актёрга айланди

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Чан Осиёда катта муваффақиятга эришди, аммо Америкада тан олиниши бироз қийинроқ бўлди. «Бронксдаги муштлашув» фильми катта муваффақиятга эришгачгина Жеки юлдуз деб тан олинади. Кейинчалик актёр яна бир қанча блокбастерларда, жумладан, «Тиғиз вақт», «Шанхайдаги кун» ва «Каратэчи бола» фильмларида суратга тушди. 2016 йилда Чан кинога қўшган улкан ҳиссаси учун фахрий «Оскар» билан тақдирланди. Ўшанда Чан шундай деган:

    Бу саҳнада туриш – орзу эди. 56 йил кино саноатида 200 дан ортиқ фильмларда бош ролни ижро этганим ва кўп марта суякларим синганидан сўнг, ниҳоят орзум амалга ошди.
    Ҳамкасблари ҳам уни жуда яхши кўради

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Аждаҳо муҳрининг сири» фильмида 2 та афсонавий актёр — Брюс Ли ва Жеки Чан биргаликда суратга тушган. Актёрлар тасодифан бир-бирлари билан учрашиб қолганида ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида юқоридаги суратни бўлишди. Чан бу ҳақда шундай деб ёзди: «Қадрдон дўстим билан учрашганимдан жуда хурсандман! У тирик афсона». Арнольд Шварценеггер ҳам сурат билан бўлишиб, шундай деган: «Қадрдон дўстим ва қаҳрамонимни кўрганимдан хурсандман. У мен учун афсонавий актёр ва илҳом манбайимдир».

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Крис Taker ҳам юқоридаги фотосуратни жойлаштириб, шундай изоҳ ёзди: «Дўстим Жеки Чанни фахрий Оскар билан табриклайман!». Криснинг таъкидлашича, «Тиғиз вақт» фильмида рол ўйнашаётганда иккаласи ҳам Голливудда ўзларини бегонадек ҳис қилишган, аммо улар бир-бирлари билан бемалол чиқишиб кетган ва доимо шумлик қилишган: «Жеки менга «Ҳазил қил. Шунда фильм янада табиий чиқади», дерди.

    Чан хайрия ташкилотлари билан фаол ҳамкорлик қилади. У UNICEF элчиси сифатидаги вазифасига жуда жиддий ёндашади ва бўш вақтларида болалар, муҳтожлар ва қариялар фаровонлиги йўлида тинмай меҳнат қилади.

    Мавзуга доир:

    • Жеки Чан кинодаги фаолияти бошланганининг 60 йиллигини нишонлади (видео)
    • Ажабтовур трюклар ҳамда самимий юмор ишқибозларига: Жеки Чан иштирокидаги энг яхши фильмлар
    • Жеки Чан ҳаётини хавф остига қўйиб бажарган трюклар (фото)

    09.11.2022, 15:55   Изоҳ (0)   17039
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Карина Капур — машҳур киночилар сулоласининг ҳақиқий юлдузи. Унинг муваффақиятга эришишига ким сабабчи бўлган?

    09.11.2022, 13:34

    «Қонунларга бўйсунишмасди, баъзилар учун санъаткорни уриш фахр эди». Азим Муллахонов хонандалар учун қийин кечган 90 йиллар ҳақида (видео)

    09.11.2022, 11:39

    Instagram: Истанбулда паспортини йўқотган Райҳон Уласенова, Асал Шодиева Бокуда, Умра сафаридаги машҳурлар

    08.11.2022, 22:52

    Тил душман бўлганда: биргина гапи туфайли фильмлардан қувилган машҳур актёрлар (фото)

    08.11.2022, 21:42

    «Душманликлар кўп бўлди». «Сени излаб» фильми юлдузи Наргиза Олимова актриса бўлишни истамагани ва 25 йил раққосалик қилгани ҳақида (фото)

    08.11.2022, 18:48

    Нима сабабдан қиролича Елизавета II ҳар доим омма олдида шляпада кўриниш берган?

    08.11.2022, 16:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.