Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги «Ҳисор» давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқонга икки боласи билан озиқланиб юрган она айиқ муҳрланди.
Қайд этилишича, Тян-Шан қўнғир айиғи Ўзбекистонда муҳофазага олинган ноёб ҳайвонлардан бири бўлиб, заиф, мозаик тарқалган кенжа тур ҳисобланади. Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Қизил рўйхати ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.
Қўнғир айиқнинг кўриш қобилияти яхши бўлмаса-да, ҳид билиш ва эшитиш қобилияти кучли. Дарахт танаси ва йирик буталарга ишқаланиб, ҳидини қолдиради. Бу белгилар бошқа айиқлар билан вужудга келиши мумкин бўлган ҳудудий низоларнинг олдини олади. Видеотасвирда ҳам шу ҳолатларни кўриш мумкин.
Изоҳ (0)