• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Табиий офатлардан кўриладиган зарарларни қоплаш кафолати: боғ ва узумзорларни қандай суғурталаш керак?

    Айни пайтда мамлакат бўйлаб жуда кўп миқдорда интенсив боғлар ташкил этилмоқда. Шунинг учун яратилаётган боғларни суғурталаш масаласи долзарб ҳисобланади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Деҳқончиликда инновацион фаолиятлар таваккалчилик билан боғлиқ. Қишлоқ хўжалигида товар ишлаб чиқарувчиларининг мол-мулкини ва етиштираётган маҳсулотларни суғурталаш муҳим аҳамият касб этади. Чунки, суғурта орқали турли кўринишдаги табиий офатлардан кўриладиган зарарларни қоплаш кафолати таъминланади.

    Агросуғурта сегментида боғлар ва узумзорларни суғурталашнинг турли услублари таклиф қилинади. Улар орасида энг оммабоплари қўйидагилар:

    • Қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштирувчиларнинг боғлардан кам ҳосил олиши натижасида кўрадиган молиявий зарарини суғурталаш;
    • Қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштирувчиларнинг узумзорлари ҳосилини дўл уриши натижасида кам ҳосил олиши туфайли кўрадиган молиявий зарарини суғурталаш;
    • Дарахтлар, токлар ва уларнинг кўчатларини табиий офатлар натижасида зарарланиши ёки нобуд бўлишидан суғурталаш кабилар.
    Бугунги кунга қадар мамлакатда фақат иккита суғурта компанияси — «Ўзагросуғурта» ва «Семурғ суғурта» компанияси томонидан қишлоқ хўжалиги суғуртаси хизматлари таклиф қилинмоқда.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Ўзагросуғурта»нинг боғ ва узумзорлар ҳосилини суғурта қилиш бўйича шартномалар тузиш шартлари ва тартиби:

    Суғурта шартномаси тузиш боғларнинг қишки мавсумга киришидан бошланади ва 1 (бир) қишлоқ хўжалик йилига тузилади.

    Суғурта шартномаси тузиш учун керакли ҳужжатлар:

    • ариза;
    • боғлар майдони;
    • жорий йилда режалаштирилган ҳосилдорлик;
    • охирги 3 (уч) йилда олинган ўртача ҳосилдорлик;
    • етиштирган ҳосилни сотиш бўйича буюртмачи билан тузилган шартнома.
    Суғурта ҳодисаси — боғ-узумзорлар ҳосили суғурта таваккалчиликлари (бўрон, дўл, кучли ёмғир, совуқ уриши, ёнғин) туфайли камайиши ёки бутунлай нобуд бўлиши натижасида суғурта қилдирувчининг молиявий зарар кўриши ҳисобланади.

    Суғурта шартномасини тузишдан олдин ҳамда суғурта шартномаси амал қилиш даврида боғлар ҳолати юзасидан мунтазам равишда мониторинг олиб борилади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Суғурта қиймати — боғларнинг ўртача 3 йиллик ёки режадаги ҳосилдорлик, шартномада келишилган харид нархлари асосида аниқланади.

    Суғурта пули — суғурта шартномасида кўрсатилган бўлиб, суғурта қийматининг 50 фоизигача аниқланади.

    Суғурта мукофоти — суғурта пули ва суғурта тариф миқдорларига асосан ҳисобланади. Уруғли ва данакли боғлар ҳосили бўйича суғурта пули алоҳида-алоҳида ҳисобланади.

    Суғурта мукофотларини тўлаш муддатлари уруғли ва данакли боғлар бўйича 1 мартгача, узумзорлар бўйича 1 апрелгача этиб белгиланган.

    Қуйидаги ҳолатларда суғурта шартномаси тузилмайди:
    • Суғурта қилдирувчи ҳосилни сотиш бўйича буюртмачи билан шартномаси йўқ бўлса;
    • Суғурта қилдирувчи боғларидан охирги 3(уч) йил давомида бирортасидан ҳам ҳосил олмаган бўлса;мониторинг хулосаси салбий бўлса;
    • 50 фоиз ва ундан ошиқ фоизда эскириш вужудга келган бўлса;
    • қишда токзорлар кўмилмаган бўлса.
    Суғурта қилдирувчи, суғурталанган боғларнинг зарарланиши ёки нобуд бўлиши натижасида ҳосил олиш имконияти камайса ёки йўқолса суғурталовчига 3 (уч) кун ичида бўлиб ўтган ҳодиса тўғрисида хабарнома беради.

    Хабарнома эркин ҳолда ёзилган бўлиб, унда ҳодиса рўй берган ой, кун, давр, содир бўлган ҳодисанинг номи, давом этиш муддати, тезлиги ёки жадаллиги, зарарланган боғлар номи, қай тарзда зарарланганлиги (қисқа ҳолда), боғ майдони, айбдор шахслар бўлган тақдирда, улар ҳақида маълумотлар беради.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Суғурта қилдирувчининг суғуртага қабул қилинган ҳосилдорлик қиймати билан жорий йилда бир гектар боғ майдонидан олинган ҳосил қиймати орасидаги фарқи, боғлардан кўрган зарари ҳисобланади.

    Масалан, фермер хўжалигининг 10 гектар ҳосилга кирган олма боғи мавжуд. Хўжаликнинг статистик маълумотлари асосида ўртача 3 (уч) йиллик ҳосилдорлиги қуйидагича:

    • 2016 йил 56 с/га, 2018 йил 64 с/га, 2012 йил 60 с/га.
    • Ўртача 3 йиллик ҳосилдорлик 60 с/га.
    Уруғлик меваларни суғурта қилишнинг амалдаги қоидалари шартларига кўра, ҳосилдорлик қуйидагича аниқланади: суғурта шартномаси жуфт йилда тузилган бўлса, уч йиллик ҳосил охирги жуфт йиллар ҳисобидан, тоқ йилда тузилган бўлса, охирги тоқ йиллар ҳисобидан олинади.

    Мисол учун, агар суғурта шартномаси 2022 йилда тузилган бўлса, унда уч йиллик даромад 2016—2018—2020 йиллар учун белгиланади.

    Фермер хўжалигининг буюртмачи — қайта ишлаш корхонаси билан тузилган шартномасида 1 центнер маҳсулот нархи 270 минг сўм белгиланган.

    Фермер хўжалигининг маҳсулот сотиш шартномасида жами 10 гектар майдондан 700 с (70с/га) маҳсулот етиштириш кўзда тутилган.
    • 1 гектар майдондаги ҳосил қиймати 60 * 270,0 = 16200,0 минг сўм.
    • Умумий суғурта қиймати жами 10 * 16200,0 = 162 000,0 минг сўм.
    • Суғурта жавобгарлиги 162 000 * 50% = 81 000,0 минг сўм
    • Суғурта мукофоти 81000 * 9% = 7 290,0 минг сўм.
    • Суғурта шартномаси амал қилган даврда совуқ уриш натижасида 10 гектар майдондаги боғ ҳосили зарарланган.
    • Ўтказилган апробация натижалари бўйича 35 сга ҳосил олиниши кўзда тутилган.
    • Фермер хўжалигининг статистик ҳисоботи асосида 30 сга, жами 300 с ҳосил етиштирган.
    • Бу ҳолатда суғурта товонини аниқлашда тасдиқланганлик ҳақидаги маълумот асос қилиб олинади.
    • 1 га майдондаги етиштирилган ҳосил қиймати 35*270,0=9450,0 минг сўм.
    • Суғурта товони — 10(16200,0-9450,0) 50% = 33 750,0 минг сўм.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Семург Insurance» билан суғурта шартномаларини тузиш шартлари ва тартиби:

    • Суғурта полиси қуйидаги зарарлар бўйича харажатларни қоплайди:
    • ноқулай табиат ҳодисалари, шу жумладан, совуқ уриши;
    • суғориш манбаларида сув етишмаслиги ва камлиги;
    • касалликлар ва зараркунандалар;
    • ёнғин ва чақмоқ уриши;
    • 3-шахснинг ноқонуний ҳаракатлари ва бошқа хавф-хатарлар.
    Дастлабки кунлардан бошлаб компания мижоз билан яқиндан ишлайди: ўз мутахассислари ва агрономларини жалб қилади, тупроқни ўрганади, бир қатор лаборатория тадқиқотларини ўтказади, агротехнологик тадбирлар бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.

    Суғурта ҳодисаси содир бўлган тақдирда, у йўқотишлар учун товон тўлайди ва шу билан мижозга нафақат мавжуд кредитларни тўлаш, балки ўз бизнесини янги экиш мавсумига тайёрлашга ҳам ёрдам беради.

    Суғурта шартномасини тузишдан олдин мижоз экиш тарихи, экиш майдони ва келажакдаги ҳосил бўйича барча маълумотларни акс эттирувчи ариза шаклини тўлдиради.

    Қуйидаги маълумотлар сўралади:
    • Суғурта қандай хатарларни қоплайди?
    • Йўқотишлар тарихи (йўқотилган ҳосил суммаси ва ҳажми).
    • Суғурталанган ҳосилни етиштириш тажрибаси.
    • Экин етиштириш тарихи.
    • Агротехнологиялар тарихи.
    • Бундан олдинги экин ҳақида маълумот.
    • Суғориш тизими ҳақида маълумот.
    • Алоҳида жадвалда батафсил рентабеллик тарихи.
    • Суғурта майдони.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Аризани олгандан сўнг, мутахассислар у жойга етиб боради ва текшириш учун тупроқ намуналарини олади. Текширув натижаларига кўра, суғуртага қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

    Суғуртага қабул қилинган тақдирда агротехника мижозга берилади. Мониторинг ишлари шартнома тузилган биринчи кундан бошлаб ҳосил тугагунига қадар амалга оширилади.

    Суғурта мукофоти қуйидагилардан ҳисоблаб чиқарилади: 1 гектардан олинган ҳосил дала ҳажми етиштириладиган экиннинг бозор баҳоси 5 йил асос қилиб олинади. Агар 5 йиллик тарих бўлмаса, 3 йил ҳисобланади. Агар ер янги бўлса, у ҳолда ҳудуднинг 5 йиллик маълумотларидан келиб чиқилади.

    Масалан, фермер хўжалигида 10 гектар майдонда олма боғи мавжуд.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Статистик маълумотларга кўра, фермер хўжалигининг 5 йиллик ўртача ҳосилдорлиги қуйидагича кўринишга эга:

    • 2017 йил — 56 с/га;
    • 2018 йил — 64 с/га;
    • 2019 йил — 62 с/га;
    • 2020-йи — 60 с/га;
    • 2021 йил — 66 с/га;
    Ўртача 5 йиллик ҳосилдорлик — 61,6 с/га. Тупроқ таҳлили ҳам ўтказилган бўлиб, унинг натижасида ҳудуднинг ҳосилдорлик даражаси аниқланди — 60 с/га.

    Уруғлик меваларни суғурта қилишнинг амалдаги қоидаларига кўра, агар тупроқ таҳлили натижаси охирги 5 йил ичидаги ўртача ҳосилдорлик кўрсаткичидан паст даражани кўрсатган бўлса, у ҳолда тупроқ таҳлили натижасида аниқланган ҳосилдорлик даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.

    • Биржада ҳосилнинг бир центнерини нархи 270 минг сўм этиб белгиланди.
    • 1 га ердаги ҳосилдорлик 60*270,0 = 16 200,0 минг сўм.
    • 10 га ердаги жами суғурта қиймати 10*16200,0 = 162 000,0 минг сўм.
    • Суғурта жавобгарлиги 162 000 минг сўм
    • Суғурта мукофоти 162 000,0 * 15% = 24 300,0 минг сўм
    • Суғурта шартномаси амал қилган даврда боғнинг 10 гектар экин майдони музлаш оқибатида зарар кўрилган.
    • Ўтказилган апробация натижаларига кўра 35 с/га ҳосил олиш режалаштирилган.
    • Хўжаликнинг статистик маълумотларига кўра, ҳар 30 с/га ердан 300 с ҳосил олинган.
    • Бундай ҳолда, суғурта ҳодисаси миқдори аниқланади.
    • 30 с/га * 10 га = 300 с
    • 300 с * 270 000 = 81 000 000 сўм
    • Суғурта суммаси: 162 000 000 сўм
    • Зарар: 162 000 000 – 81 000 000 = 81 000 000 сўм
    • франшиза — 15%
    • Суғурта товони қиймати: 81 000 000 * 85% = 68 850 000 сўм
    Мақолани тайёрлашда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларидан фойдаланилди

    08.11.2022, 19:31   Изоҳ (0)   13853
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Европа Иттифоқига ваъда берди: суюлтирилган газ экспорти 50 млрд куб метрга оширилади

    08.11.2022, 11:07

    Октябрь ойида дунёда нефть ва газ қурилмалари сони кетма-кет олтинчи ой ошди

    08.11.2022, 07:55

    БАА бутун дунё бўйлаб яшил энергия ишлаб чиқариш учун 100 млрд доллар сармоя киритади

    08.11.2022, 07:46

    Россияда квартираларни шошилинч сотиш бўйича эълонлар сони рекорд даражага етди

    07.11.2022, 23:04

    «Бу имкониятни қўлдан беришга ҳаққимиз йўқ» — Зафар Ҳошимов иқтисодий форум ҳақида ўз фикрларини билдирди

    07.11.2022, 22:11

    Европа аҳолиси электр ва газ учун рекорд даражада кўп пул тўламоқда

    07.11.2022, 18:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.