«Сўғдиёна» бош мураббийи Улуғбек Бақоев Жиззах клубини тарк этди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати маълум қилди.
Бақоев «бўрилар» бошқарувида 2019 йилдан бери фаолияти юритиб келаётганди. 2019 йилги мавсумда Бақоев қўл остидаги жамоа Суперлигада 4-ўринни қўлга киритди. Кейинги мавсумни эса 6-поғонада якунлади.
2021 йилги мавсумда эса «Сўғдиёна» Ўзбекистон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди. 2022 йилги мавсумда ОФК Кубоги ва Ўзбекистон Кубогида ярим финалга қадар етиб борди.
Суперлига 2022 йилги мавсуми тугашига икки тур қолганда «Сўғдиёна» 33 очко билан 6-поғонада бормоқда.
Изоҳ (0)