«Манчестер Юнайтед» Премер Лига 15-турида «Астон Вилла»га ютқазиб қўйди (1:3).
Манкунианликлар XXI асрда илк бор «Астон Вилла»га сафарда ютқазиб қўйди. «Вилла» 1995 йилнинг 19 августидан бери ўз уйида «Манчестер Юнайтед»ни юта олмаётганди.
Шу тариқа «Астон Вилла» 23 та ўйиндан иборат антирекордли сериясига барҳам берди.
Эрик тен Ҳаг қўл остидаги жамоанинг 9 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси якунланди. «Қизил иблислар» Манчестер дербисидаги мағлубиятдан кейин барча мусобақалар доирасида 7 ғалаба ва 2 дуранг қайд этганди.
Изоҳ (0)