Ўзбекистоннинг Дубай шаҳридаги Бош консулхонасида Soulsip Sunny General Trading LLC компанияси раҳбари Мукеш Кочхар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, тадбирда хорижий сармоядорлар фаолияти учун яратилган шарт-шароитлар, уларга тақдим этилаётган имтиёз ҳамда преференциялар ҳақидаги сўзлаб берилган.
Мукеш Кочхар Ўзбекистондаги ўзгаришлар жараёни, ишбилармон доиралар вакилларига қаратилаётган алоҳида эътиборни катта қизиқиш билан кузатиб бораётганини таъкидлаган.
Soulsip Sunny General Trading LLC компанияси раҳбари мамлакатда энергетика, хусусан, қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича истиқболли лойиҳалар, логистика, савдо-иқтисодий ва туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирган.
Учрашув якунида мазкур компания делегациясининг ўзаро манфаатли соҳалардаги ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш ва истиқболли инвестиция лойиҳалари портфелини шакллантириш мақсадида Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилган.
Изоҳ (0)