• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қўчқоров масъулиятли вазиятни расво қилганига жуда ачиндим» — фаоллар вазирнинг халқаро форумдаги саволга аниқ жавоб бера олмагани ҳақида

    Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги иқтисодий форумда хорижлик журналистнинг Ўзбекистон нимаси билан чет эллик инвесторларни ўзига жалб қилиши мумкинлиги ҳақидаги саволига бош вазир ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоровнинг берган ноаниқ жавоби муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Тадбиркор Дилшод Одилов Facebook’даги саҳифасида Жамшид Қўчқоровнинг Bloomberg мухбири Райан Чилкот саволига ҳазиломуз тарзда берган жавобига фикр билдирди.

    Халқаро форумда «нима учун Ўзбекистонга инвестиция қилишим керак?», деб савол берилиши инвесторларга давлатимизни реклама қилиб олиш учун жуда гўзал имконият. Аслида, бу савол берилмаса ҳам, гапни айлантириб келиб, инвесторларнинг хаёлига келиши мумкин бўлган шу саволга жавоб бериб олишга ҳаракат қилиш керак эди.

    Аммо бутун бошли давлатнинг номидан ўтирган вазирнинг бу саволни берган модераторга гўёки «узкий круг» чойхонада ўтиргандек ҳиринг-ҳиринг қилиб, «бунақа қийин савол берсанг, сени бошқа чақирмаймиз, ундан кўра ёшимни сўра...» каби ноўрин ҳазиллар қилишини мутлақо ҳазм қила олмадим.

    Бирорта инвестор «буларнинг вазири ҳазилни ёриб юборар экан, шу сабабли 100 миллион доллар пул киритиб, шу давлатда бизнес бошлайман», дедимикан?

    Қўчқоровнинг шундай масъулиятли вазиятдан усталик билан фойдаланиш ўрнига ҳиринг-ҳиринг қилиб, вазиятни расво қилганига бир ватандош сифатида жуда ачиндим.

    Вазиятларни исроф қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ошналар билан чойхонада ўтириш билан халқаро тадбирда давлат номидан иштирок этишнинг фарқини тушунмайдиган одам бундай тадбирларга бормаслиги керак.

    Дилшод Одилов, тадбиркор.

    Блогер Зафарбек Солижонов ҳам Telegram’даги каналида хорижлик журналист саволига вазирдан чиройлироқ жавоб кутгани тўғрисида ёзган.
    Яна бир форум ўтди. «Ҳали ҳам Ўзбекистонга сармоя киритишга иккиланиб турган инвесторга мамлакат 5 йилда қандай ўзгариши ҳақида нима деган бўлардингиз?», деган саволга бош вазир ўринбосари Қўчқоровдан чиройлироқ жавоб кутгандим. Чунки айнан шу савол берилиши мумкин бўлган саволлар рўйхатида биринчи қаторда турадиганларидан эди. Тайёрланиш керак эди. Балки беш йилдан кейин инвестор ортида шахслар эмас, қонунлар, мустақил суд туради, миллиард сарфлаб қилаётган бу каби «паловфорум»ларимизга ҳожат қолмайди. Аввалги форумимиздан кейин бундай ижобий натижаларга эришдик, келгуси режаларимиз эса шундай, каби жавоб кутган мендадир айб.

    Лекин бир нарсани тушуниш керак. Биз каби ривожланишга ҳаракат қилаётган учинчи дунё давлатлари талайгина. Тендер кетяпти, ўртоқ Қўчқоров ва бошқа каттаконлар. Қоидани биласиз. Унда энг яхши таклиф берган ютади. Ўзингизни унутиб, жозибадорлик ҳақида кўпроқ ўйланг, илтимос.

    Зафарбек Солижонов, блогер.

    Шунингдек, иқтисодчи Отабек Бакиров ҳам Twitter’даги саҳифасида бу шунчаки сўз ўйини экани ҳақида ёзди.
    Ўзаро яқин таниш ва бир-бирига ҳадди сиғадиганлар ўртасида сўз ўйинлари нормал ҳолат. Кимдир тушунади, кимгадир эриш туюлади. Форум якунида Райан Чилкот ва Жамшид Қўчқоров мулоқотидаги ҳазил аралаш савол ва жавобдаги луқмалар шу жумладан, — дея қайд этган у.
    Аввалроқ Жамшид Қўчқоров ва Bloomberg ТВ мухбири Райан Чилкот ўртасидаги савол-жавоб матни ва видеоси эълон қилинганди.

    06.11.2022, 21:56   Изоҳ (0)   51663
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонликлар асосан нафас органлари билан боғлиқ касалликларга чалинмоқда

    06.11.2022, 21:19

    Сурхондарёда ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаларининг ўқув йиғини бошланди

    06.11.2022, 20:33

    Тошкентда янги ўқув комплексларини синовдан ўтказиш учун ўқитувчилар малака ошириш курсларини ўтамоқда

    06.11.2022, 19:32

    Келаси ҳафта Ўзбекистонда ёғингарчилик миқдори камаяди

    06.11.2022, 17:41

    «Депутатлик шаънига доғ туширди». Мактаб ўқувчисини калтаклаган қамашилик сўконғич депутат депутатлар сафидан чиқарилди

    06.11.2022, 17:17

    Қарши—Тошкент йўналишидаги рейс ноқулай об-ҳаво сабабли кечиктирилгани маълум бўлди

    06.11.2022, 17:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.