Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

UzSungwoo заводида Марказий Осиёдаги ягона қайноқ штамплаш йўли билан тўлиқ автоматлаштирилган метални қайта ишлаш цехини ташкиллаштириш Chevrolet Tracker ва Onix моделлари учун қиймати 19 млн долларга тенг 20 турдаги бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш имконини беради. Янги линияни ишга тушириш натижасида UzSungwoo йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 95 млн долларга етади.

Лойиҳа давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг самарали тизимини яратиш ва саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича қўйилган топшириқлар доирасида «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан амалга оширилди. «Ўзавтосаноат»нинг UzSungwoo МЧЖ ҚКнинг ишлаб чиқариш қувватларида қиймати 10 млн долларга тенг «Металлни иссиқлик билан қайта ишлаш» лойиҳасининг амалга оширилиши бугунги кунда янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича мавжуд қувватларни кенгайтириш борасидаги лойиҳалар қаторидан жой олди.

Энг янги технологиялар асосида лойиҳалаштирилган UzSungwoo метални иссиқлик билан қайта ишлаш янги линияси Schuler, Prima Power, Benteler ва Aotto каби дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари компанияларининг метални кесиш, қайноқ пресслаш ва лазерда кесиш ускуналари билан жиҳозланган. Корхонада янги линия ишга туширилиши натижасида қўшимча 120 та иш ўрни яратилиб, 2,4 млн металл буюмни ишлаб чиқариш таъминланган.

Иқтисодиётни ривожлантириш бевосита ишлаб чиқаришнинг ўсишига боғлиқ. Ўзбекистонда навбатдаги ўзига хос юксак технологик ва илмий асосга эга ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш, шубҳасиз, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишга ва экспортнинг барқарор ўсишига хизмат қилади. Бундан ташқари, илгари Ўзбекистонга импорт қилинган маҳсулотни ишлаб чиқариш имконияти бошқа соҳаларда ҳам импортни қисқартириш учун шароит яратади.

Автомобильсозлик саноатининг кўп қирралилигини ҳисобга олиб, айтиш мумкинки, янги ишлаб чиқариш технологиялари юқори даражали мутахассисларга бўлган талабни оширади ва ёш авлодга кўплаб йўналишлар бўйича сифатли таълим олиш учун рағбат вазифасини ўтайди. Замонавий ишлаб чиқариш, шунингдек, олий тоифали муҳандислар сонининг ошиши, техника фанлари ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ бошқарув маданияти ривожланишига туртки беради.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон автомобиль саноатида мустаҳкам ўринга эга UzSungwoo корхонаси, мана, 10 йилдирки, юртимизда ишлаб чиқарилаётган автотранспорт воситалари, шунингдек, Россия, Мексика, Бразилия ва Кореядаги йирик автозаводлар учун 300 номдаги штапмланган ва пайвандланган бутловчи қисмларни етказиб беради.

Завод UzAuto структурасига киради ва 2012 йилда UzSungwoo ишга туширилган вақтдан буён 900 га яқин иш ўрнини яратиб, 60 млн доллар атрофидаги инвестицияни жалб қилган.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ

Shukronam

04.11.2022, 17:12

Sarlavhada xatoilik bor uzgartirib quysayiz UzAuto UzSungwoo zavodi negizida qiymati 1
teng zamonaviy metalni termik qayta ishlash sexini ishga tushirdi

Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар