• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Саудия Арабистони ва Эрон. Ўзаро зиддият сабаби нимада?

    1 ноябрь куни шундоқ ҳам нотинч бўлиб турган дунёга яна бир жиддий можаро хавф сола бошлади. Эрон яқин 48 соат ичида  Саудия Арабистонига ҳужум уюштириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

    Ислом динига эътиқод қилувчи бу икки қудратли мамлакат ўртасидаги зиддият сабаби нима ва у қачон юзага келган?

    Аввало шуни таъкидлаш керакки, Саудия Арабистони ва Эрон минтақада устунлик учун курашиб келмоқда. Диний қарама-қаршиликлар ўн йилдан ортиқ вақтдан бери уларнинг қарама-қаршилигини янада кучайтирмоқда.

    Суннийлар ва шиалар ўртасидаги зиддият

    Мамлакатлар ислом динидаги икки хил оқимга содиқдир – Эрон асосан шиалардан иборат бўлса, Саудия Арабистони суннийлар етакчиларидан бири ҳисобланади.

    Аҳолининг асосий қисми сунний ёки шиалардан иборат Яқин Шарқ харитасига назар ташласангиз, диний тафовутларнинг моҳияти ойдинлашади. Уларнинг кўпчилиги Саудия Арабистони ёки Эронни ўзларининг руҳий йўлбошчиси деб билишади.

    Ҳудудида Ислом дунёга келган Саудия Арабистони тарихда ўзини ислом оламининг етакчиси деб ҳисоблаган. Аммо 1979 йилда Эронда ислом инқилоби содир бўлди, натижада минтақада теократик давлат пайдо бўлди, унинг асосий мақсади ушбу моделни бошқа мамлакатларга экспорт қилиш эди.

    Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги муносабатлар сўнгги 15 йил ичида айниқса кескинлашган.

    2003 йилда АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироқ етакчиси, сунний араб ва Эроннинг асосий душманларидан бири Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан ағдарган эди. Натижада Ироқда ўша вақтдан бери доимий равишда ўсиб бораётган Эрон таъсирига қарши тура оладиган куч йўқолди.

    2011 йилда «араб баҳори» деб ном олган норозилик намойишлари минтақада сиёсий беқарорлик юзага келишига сабаб бўлди. Эрон ва Саудия Арабистони бу норозиликлардан Сурия, Баҳрайн ва Яманда ўз таъсирини кучайтириш учун фойдаланди. Бу эса ўзаро ишончсизликни янада кучайтирди.

    Минтақадаги етакчилик учун кураш

    Эрон мухолифларининг таъкидлашича, форслар Эрондан тортиб то Ўрта Ер денгизигача чўзилган ҳудудда назоратни қўлга киритиш учун минтақадаги етакчи кучга айланишга интилмоқда.

    Эрон минтақавий курашда кўп жиҳатдан ғалаба қозонаётгани учун ҳам мамлакатлар ўртасидаги стратегик қарама-қаршилик кучайиб бормоқда.

    Президент Башар Асад Саудия Арабистони томонидан қўллаб-қувватланаётган Суриядаги мухолиф кучларнинг аксариятини Эрон (ва Россия) кўмаги туфайли бостиришга муваффақ бўлди.

    Саудияликлар Эроннинг кучайиб бораётган таъсир доирасини камайтирмоқчи.

    Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг милитаристик авантуризми минтақавий тарангликни янада кучайтирмоқда.

    У қўшни Ямандаги исёнчилар билан уруш олиб борди. Бундан кўзланган асосий мақсад у ердаги Эроннинг таъсирини камайтириш эди.

    Бундан ташқари, ташқи ўйинчилар ҳам бор. АҚШ ҳукуматининг қўллаб-қувватлаши Саудия Арабистонига янада ишинч бераётган бўлса, Эронни ҳалокатли таҳдид сифатида кўрадиган Исроил, қайсидир маънода Саудиянинг Эронни тийиб туриш ҳаракатларини қўллаб-қувватламоқда.

    Исроил Суриядаги Эрон назоратидаги жангари кучлар мамлакат чегарасига яқинлашишидан хавотирда.

    Исроил ва Саудия Арабистони Эрон ядровий дастурини чеклаш бўйича 2015 йилги халқаро келишувга энг ашаддий қаршилик кўрсатган мамлакатлар ҳисобланади. Улар талаб қилинган чора-тадбирлар етарли эмаслигини, агар керак бўлса, Эрон ядро қуролига эга бўлиши мумкинлигини таъкидлагандилар.

    Яқин Шарқнинг стратегик харитасида суннийлар ва шиалар ўртасидаги бўлиниш кўрсатилган.

    Ким ким билан дўст?

    Саудия Арабистонининг иттифоқчилари қаторида сунний давлатлар – Бирлашган Араб Амирликлари, Кувайт, Баҳрайн, шунингдек, Миср ва Иордания ҳам бор.

    Эроннинг иттифоқчиси Сурия ҳукумати. Қуролли қарама-қаршиликда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган шиа гуруҳлари, жумладан, Ҳизбуллоҳ гуруҳи мухолиф кучларга, асосан суннийларга қарши курашда муҳим рол ўйнайди.

    Асосан шиалардан иборат Ироқ ҳукумати ҳам Эроннинг яқин иттифоқчиси ҳисобланади.

    «Совуқ уруш»дан кейин навбат ҳақиқий урушгами?

    Кўп жиҳатдан, бу ҳолат АҚШ ва СССР ўртасидаги узоқ йиллар давом этган Совуқ урушнинг минтақавий эквивалентига ўхшайди.

    Эрон ва Саудия Арабистони шу пайтга қадар бир-бири билан бевосита уруш олиб бормаган. Асосан улар томонидан қўллаб-қувватланаётган кучлар минтақадаги қуролли тўқнашувларда қатнашиб келаётганди. Лекин энди бу икки мамлакат ўртасида бевосита уруш хавфи юзага келди.

    Саудия Арабистони разведка хизмати маълумотларига кўра, Эрон яқин орада Саудияга ҳужум қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу маълумотларга таянган ҳолда, Арабистоннинг яқин ҳамкори бўлган АҚШ ўз ҳарбий кучларини юқори шай ҳолатга келтирди.

    2 ноябрь куни Эрондаги Жамкарон масжиди гумбази устида қизил қасос байроғи кўтарилди. Байроқнинг кўтарилиши сабаблари маълум қилинмаган. Олдинроқ Теҳрон АҚШ, Буюк Британия, Исроил ва Саудия Арабистонини мамлакатда норозилик намойишларини уюштирганликда айблаган эди.

    Шундан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, вазият анча жиддий тус олиши мумкин. Воқеалар ривожини вақт кўрсатади.

    03.11.2022, 11:42   Изоҳ (0)   20024
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Байден: «АҚШ қўшинлари Европада узоқ вақт қолади»

    03.11.2022, 11:42

    Эрдўғон: Шольц Путинга нисбатан позициясини ўзгартирди, энди у муросага келиш тарафдори

    03.11.2022, 11:12

    Дунё бўйлаб вабо касаллиги аниқланган беморлар сони ортмоқда

    03.11.2022, 11:09

    Уфада тўрт нафар талаба қўпорувчиликда айбланди. Медведев бунга жавобан ўлим жазосини қайтариш ҳақида фикр билдирди

    03.11.2022, 10:37

    КХДР кетма-кет иккинчи кун баллистик ракеталар учирди

    03.11.2022, 09:44

    Ишқий муносабатлари сабаб импичмент эълон қилинган Билл Клинтон, тарихдаги биринчи «космик жуфтлик» — Терешкова ва Николаев тўйи ва БМТ бош котибининг ҳалокати. Ку...

    03.11.2022, 09:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.