Туш қўйиш учун мўлжалланган чўтка нафақат киприкларни узайтириш, балки гўзаллик ва тартиб учун ҳам айни муддао, деб ёзади «Новий очаг».
Тугаб қолган тушни ташлаб юборишга шошилмаслик зарур. Унинг чўткаси, албатта, кўп вазиятларда керак бўлади. Чўткани яхшилаб ювиб, унга лак сепиш орқали пешонадаги майда бўйсунмас сочларни тартибга келтириш мумкин.
Чўткани тенга бироз ботириб, қошларни тараш орқали уларга табиий кўриниш бериш мумкин. Қолаверса, таралган қошлар ташқи кўринишни янада гўзаллаштиради.
Тоза чўткага бальзам суртилиб, енгил массаж орқали лабда ҳаракатлантирилади. Натижада лабдаги қуриган тери аста кўчиб чиқади. Сўнгра уларни салфетка ёрдамида артиб ташлаш лозим.
Тоза чўтка ёрдамида киприкдаги бўёқ қолдиқларини хавфсиз тарзда тозалаб олиш мумкин.
Ухлашдан олдин киприкларни озиқлантириш учун тоза чўтка ёрдамида канакунжут ёғини суртиш тавсия этилади. Натижа бир ҳафтада намоён бўлади.
Тирноқ парваришида ҳам ушбу чўтка ёрдамга келади. Мойланган теридан кўчиб чиқадиган қолдиқларни чўтка ёрдамида осонгина олиб ташлаш мумкин.
Тозалаш қийин бўлган жойлардаги кирларни ушбу чўтка ёрдамида бартараф этиш жуда осон. Аммо кейин ундан фақатгина тозалаш ишларида фойдаланиш тавсия этилади.
Раковина ёки ванна туйнугида тўпланиб қоладиган соч толаларини тозалашда ҳам ушбу чўтка қўл келади.
Сифатли ҳамда қимматбаҳо туш чўткалари ҳам шунга яраша қулай бўлади. Шунинг учун уларни ташлаб юбормасдан, яхшилаб ювиб, бошқа туш билан биргаликда фойдаланиш мумкин. Чунки туш қандай бўлмасин, унинг киприкка чиройли суртилиши, албатта, чўткага боғлиқ.
Изоҳ (0)