• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Қандай қилиб болаларни ўқишга ўргатиш керак: муҳим қоидалар ва самарали усуллар

    Мактабгача ёшдаги болаларни китобга қизиқишини йўқотмасдан ўқишга ўргатиш қийин туюлиши мумкин, бироқ бунинг уддасидан чиқса бўлади. Lifehacker нашри ота-оналар учун фарзандларини ўқишга ўргатишда фойдаланиладиган энг яхши усуллар ҳақида маълумот берди.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фарзандингизга ўқишни ўргатиш вақти келганини қандай биласиз?

    Психологик тайёргарликнинг бир қанча белгилари мавжуд:

    • Бола жумлаларни равон гапиради ва айтилган гапларнинг маъносини тушунади.
    • Бола йўналишни: чап-ўнг, юқори-пастки жойларни ажрата олади. Ўқишни ўрганиш учун матнни чапдан ўнгга ва юқоридан пастга кузатиб бориши муҳим ҳисобланади.
    • Бола товушларни ажратади (нутқ терапевтлари ривожланган фонемик эшитиш деб аташади). Оддий қилиб айтганда, бола уй ва пиёз қаерда эканлигини ва том ва люкнинг қаердалигини қулоқ билан эшитиб осон тушунади.
    • Фарзандингиз барча товушларни талаффуз қилади ва нутқида ҳеч қандай муаммо бўлмайди.
    Нутқ билан боғлиқ муаммолар бўлган бола қулоғи билан товушларни эшитмайди ва ажрата олмайди. Бу ердан нутқда, кейинчалик ўқишда ва ҳатто тез-тез ёзишда хатолар пайдо бўлади. Ота-она учун буларни мустақил равишда аниқлаш жуда қийин, шунинг учун одатда ўқитувчи ёки логопед буни уларга кўрсатиши мумкин.

    Болани ўқишга қандай ўргатиш керак?

    Сабр қилинг ва ушбу оддий кўрсатмаларга амал қилинг.

    Мисоллар келтиринг 

    Мутолаа маданияти ва анъанаси бор оилада болаларнинг ўзлари қўлини чўзади. Керакли ва фойдали бўлгани учун эмас, балки бу сизга роҳат бағишлагани учун ўқинг.

    Биргаликда ўқинг ва муҳокама қилинг

    Фарзандингизга овоз чиқариб ўқиб беринг, сўнгра расмларни биргаликда кўриб чиқинг, уни китоб билан мулоқот қилишга унданг: «Бу суратда ким чизилган? Менга мушукнинг қулоқларини кўрсата оласизми? Унинг ёнида турган бу ким?» каби саволларни беринг. Каттароқ болаларга қийинроқ: «У нима учун бундай қилди? Сизнингча, кейин нима бўлади?» шу каби саволларни бериш мумкин.

    Ҳарфларни ўқитманг, чунки улар алифбода ўргатилади

    Бунинг ўрнига, болангизга ҳарф ифодалаган товушни эслаб қолишга ёрдам беринг. Масалан, сиз «м» ҳарфини кўрсатинг ва айтинг: «Бу м ҳарфи, эм эмас», денг. Агар бола ҳарфларнинг алифбодаги номларини (эм, эс, эф ва бошқалар) эслаб қолса, унга ўқишни ўргатиш жуда қийин бўлади. Кейин китобдаги рама сўзини кўргач, эр-а-эм-а деб талаффуз қилишга ҳаракат қилади.

    Оддийдан мураккаб ҳаракатларга ўтинг

    Бола бир нечта ҳарфларни (2 дан 5 гача) ва улар ифодалаган товушларни ёд олгандан сўнг, бўғинларга ўтинг. Такрорий бўғинлардан ташкил топган сўзлар биринчи бўлсин: бо-бо, мо-мо ва шунга ўхшаш сўзларни ўқитинг. Бундай ҳолда, бўғинни алоҳида товушларга ажратиш шарт эмас. «Булар б ва о ҳарфлари ва улар биргаликда бо таллаффузини ҳосил қилади, деманг. Дарҳол бўғиннинг бо деб талаффуз қилинишини ўргатинг, акс ҳолда бола ҳарфма-ҳарф ў‘қишни бошлаши мумкин. Оддий комбинацияларни ўзлаштиргандан сўнг, мураккаброқларга ўтинг: му-шук, ло-ла, хо-ла ва бошқа сўзларни ўқитинг.

    Ўқиган нарсаларининг маъносини тушунишига ёрдам беринг

    Буни бола аста-секин, бироқ сўзларни ва бутун жумлаларни бўғинларда такрорлай бошлаганда қилинг. Масалан, бола ўқиди: «Онам рамкани ювди», тўхтатинг ва: «Сиз ҳозиргина нима ҳақида ўқидингиз?» деб сўранг. Агар жавоб беришга қийналса, жумлани яна ўқиб чиқсин. Сиз ҳам аниқроқ: «Рамкани ким ювди? Онам нимани ювди?», деб савол беринг.

    Ҳарфлар ҳамма жойда мавжуд эканини кўрсатинг

    Ўйин ўйнанг. Бола кўчада ва уйдаги бор нарсаларда мавжуд бўлган ҳарфларни топсин. Булар дўконларнинг номлари, маълумот стендларидаги эслатмалар, билбордлардаги рекламалар ва ҳатто светофор хабарлари бўлиши мумкин: «Юринг» ёзуви яшил рангда ва «Бир неча сония кутинг» каби сўзлар қизил рангда ёнади, деб айтишига ёрдам беринг.

    Ўйин ўйнанг

    Яна ўйин ўйнанг. Кубикларни ҳарфлар ва бўғинлар билан тўпланг, сўзларни тузинг, болангиздан дўкондаги қадоқдаги бирон бир белги ёки ёзувни ўқишини сўранг. Ҳарфларни ёдлаш учун кўплаб машқлар мавжуд. Масалан, керакли ҳарфни бошқалар қаторига айлантиринг, нотўғри, ранги ёки сояси орасида тўғри ёзилганини айлантиринг. Шунингдек, сиз боладан ҳарф қандай кўринишда эканини айтиб беришини сўрашингиз мумкин.

    Машқ қилиш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланинг

    Клиникада навбатда турасизми ёки бирор жойга кетасизми, болалар учун расмлар ва қисқа ҳикоялар ёзилган китобни олинг ва болангизни бирга ўқишга таклиф қилинг.

    Билимларни мустаҳкамлаш

    Таниш матнларни такрорланг, янги ҳикояларда маълум бўлган қаҳрамонларни қидиринг. «Бўғирсоқ» ёки «Қизил қалпоқча» каби қаҳрамонларга эътибор қаратинг.

    Мажбурламанг

    Болани ҳеч нарсага мажбурламанг, буни ўз хоҳиши билан қилсин. Боланинг болалигини тортиб олманг. Ўрганиш зўравонлик ва кўз ёшлар билан ўтмаслиги керак.

     

    Мавзуга доир: 

    • Болаларни сабзавот истеъмол қилишга ундашнинг 7 та усули.
    • Ғамхўр ота-она ҳеч қачон харид қилмайдиган, ҳатто текин бўлса ҳам олмайдиган болалар буюмлари.
    • Болалар ва ўсмирларга қанча миқдорда кофеин истеъмол қилиш тавсия этилади?

    31.10.2022, 20:01   Изоҳ (0)   23047
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Меваларни узоқ сақлайдиган тўп, буюмлар учун органайзер ва аёлларга тавсия этиладиган бошқа оқилона харидлар (фото)

    29.10.2022, 19:49

    Таом тайёрлашда аёллар томонидан йўл қўйиладиган 7 та хато

    28.10.2022, 17:34

    Музлаткичда сақлаш тавсия этилмайдиган 10 та маҳсулот

    27.10.2022, 21:51

    Дазмолни ўчиришни унутиб қўймасликка ёрдам берадиган 3 та лайфхак

    27.10.2022, 14:42

    Дазмоллашни ёқтирмайдиганлар учун 3 та лайфхак

    26.10.2022, 11:54

    Инсон умрини узайтиришга ёрдам берадиган спорт турлари

    25.10.2022, 21:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.