Сурхондарё вилояти Ангор туман тиббиёт бирлашмасида травматолог шифокор қабулга келган фуқаролар томонидан калтаклаганди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Прокуратура берган маълумотга кўра, Ангор тумани тиббиёт бирлашмасида травматолог шифокор Э.Ж.ни 27 октябрь куни тахминан соат 15:00 да туманнинг «Наврўз» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Тиббиёт бирлашмаси» биносининг биринчи қаватида ўзига таниш бўлмаган Термиз шаҳар «Паттакесар» маҳалласида яшовчи Д.С. ва Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи Г.I. ҳеч бир сабабсиз жанжал кўтариб, шифокор танасининг турли жойларига уриб «енгил тан жароҳати» етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 1 ноябрь куни Ангор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Д.С. ва Г.I.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Изоҳ (0)