Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида томидан чакки ўтаётган синфхона борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Telegram’даги Капитан Каримов каналида хабар берилган.
Маълум бўлишича, ушбу синфхона тумандаги 9-сонли ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари учун берилган бинодаги синфхоналарнинг энг яхшиси ҳисобланади.Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида «Дарё» нашри Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармаси масъуллари билан боғланди.
Бошқарма ахборот хизмати раҳбари Жавоҳир Рустамовнинг «Дарё»га билдиришича, мазкур видеодаги ҳолат халқ таълими бошқармаси масъуллари, шунингдек, туман халқ таълими бўлими ва ҳокимлик назоратига олинган.
Шу ҳолат маълум бўлгач, ўқувчилар бошқа жойга кўчирилган. Аммо бу ечим эмас, тўғри. Ҳолат айни пайтда туман ҳокимлиги ва туман халқ таълими бўлими, шунингдек, бошқарма бошлиғи назоратига олинган бўлиб, тез орада муаммога ечим қилинади, — дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи матбуот котиби Жавоҳир Рустамов.
Изоҳ (0)