Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида 2 ноябрь куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 17:11 да Самарқанд шаҳри «Алишер Навоий» МФЙ Шоҳруҳ кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин юзага келгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Ҳозирда ФВБ ходимлари томонидан ёнғинни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Ҳолат бўйича қўшимча ахборот берилади.
Изоҳ (0)